20:35 / 15.04.2021
2 162

"Сўғдиёна" ва "Машъал" учрашувида жанговар дуранг қайд этилди

"Сўғдиёна" ва "Машъал" учрашувида жанговар дуранг қайд этилди
Ўзбекистон Суперлигаси 6-туридан ўрин олган «Сўғдиёна» - «Машъал» учрашуви ўз якунига етди. Унда 2:2 ҳисоби қайд этилди.
Дастлаб, Жасур Ҳасанов жаримани қойилмақом ижро этиб, ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай, Шоҳруз Норхонов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобдаги фарқни оширди. Меҳмонлар сафида Самуэл Чигозие ушбу голларга 1 бор жавоб қайтаришни уддалади. Учрашувннг 90+1 дақиқасида мезбонлар футболчиси Лука Чермель автогол қайд этди.
Шундай қилиб, «Сўғдиёна» очколари сонини 12 тага етказди ва 2-ўринни мустаҳкамлади. Муборакликлар 5 очко билан 10-поғонага кўтарилди.

"Сўғдиёна" – "Машъал"  - 2:2
Гол: 19 - Жасур Ҳасанов 1:0, 24 - Шоҳруз Норхонов 2:0, 37 - Самуэль Чигози 2:1, 90+1 Лука Чермель (автогол) 2:2

"Сўғдиёна": 1.Ширинбой Абдуллаев, 4.Элёр Орипов, 5.Аюбхон Номанов, 6.Искандар Шайкулов (9.Ойбек Нурматов, 83), 10.Шоҳруз Норхонов, 11.Жасур Ҳасанов, 19.Жавоҳир Қаҳрамонов(7.Арсланмират Аманов, 64), 20.Баҳодир Насимов(8.Жамшид Болтабоев, 60), 31.Лука Чермель, 63.Асилжон Бегимқулов, 93.Марко Колакович.
Захира: 37.Алишер Пирматов, 17.Шаҳбоз Жўрабеков, 28.Эргаш Исмоилов, 77.Саҳоб Рашидов.

"Машъал": 12.Шоҳруҳ Эшбўтаев, 2.Зафарбек Акрамов (21.Укеме Уильямс, 79), 5.Нажмиддин Нормуродов(13.Шаҳзод Шайманов, 27), 7.Ифеани Ифеани, 10.Ҳумоюн Муртозаев, 11.Самуэль Чигози, 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 18.Аббос Шодмонов, 22.Сирожиддин Қўзиев, 23.Самандар Шукуруллаев, 27.Муҳаммадали Юлдашев (9.Дониёр Усмонов,59).
Захира: 1.Ботир Носиров,   15.Муҳаммадали Алиқулов, 20.Худоёрхон Сагдуллаев,  99.Жаҳонгир Абдусаломов.
Огоҳлантириш: Нажмиддин Нормуродов 18, Жамолиддин Убайдуллаев 22, Шаҳзод Шайманов 57, Искандар Шайкулов 76.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Сўғдиёна" ва "Машъал" учрашувида жанговар дуранг қайд этилди