20:14 / 16.04.2021
1 015

Суперлига. Дербида "Локомотив" "Бунёдкор"дан устун келди

Суперлига. Дербида "Локомотив" "Бунёдкор"дан устун келди

Ўзбекистон Суперлигаси 6-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашуви ўз якунига етди. Унда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, "темирйўлчилар" Жавоҳир Сидиқов ҳамда Темурхўжа Абдухолиқовнинг голлари эвазига ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Бу аниқ зарбаларга меҳмонлар сафида Одил Абдураҳмонов бир бор жавоб қайтаришга муваффақ бўлди. Шу тариқа, дербида зафар қучган "Локомотив" очколари сонини 8 тага етказиб олган ҳолда, "Бунёдкор" билан теншлашиб олди.

"Локомотив" – "Бунёдкор" - 2:1
Гол: Жавоҳир Сидиқов 48, - 1:0 (Садриддин Абдуллаев). Темурхўжа Абдухолиқов 68, - 2:0 (Шуҳрат Муҳаммадиев). Одилжон Абдураҳмонов 77, - 2:1 (Хуршид Ғиёсов).
"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов, 3.Ислом Қобилов, 7.Садриддин Абдуллаев (20.Жалолиддин Жумабоев, 78), 8.Жавоҳир Сидиқов (22.Диего Барданка, 85), 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 14.Азизбек Амонов (27.Ислом Рашидхонов, 65), 21.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 37.Шерзод Файзиев, 77.Диёр Туропов, 94.Хуршидбек Мухторов.
Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 10.Марат Бикмаев, 18.Иброҳим Ғанихонов, 80.Фарруҳ Иброҳимов.

"Бунёдкор": 1.Равшанбек Ягудин, 4.Давронжон Эргашев, 10.Хуршид Ғиёсов, 11.Расул Йўлдошев, 13.Лутфулла Тўраев, 14.Миржаҳон Мираҳмадов (22.Шаҳбоз Эркинов, 65), 17.Одилжон Абдураҳмонов, 19.Нурилло Тўхтасинов, 30.Абдулла Абдуллаев, 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов (8.Санжар Рашидов, 79), 49.Иброҳим Томива (9.Фарруҳ Икромов, 59).
Захира: 91.Зафар Сафаев, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Суннатилла Абдуллажонов, 34.Суҳроб Иззатов.
Огоҳлантиришлар: Хуршидбек Мухторов 43, Жавоҳир Илёсов 90+5.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Суперлига. Дербида "Локомотив" "Бунёдкор"дан устун келди