Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штабида фаолият олиб бораётган Данис Иванков билан интервью ташкиллаштирилди. Ушбу суҳбат давомида, қаҳрамонимиз «Пахтакор» жамоасидан нега кетгани ва ҳозирги ўзбек футболидаги энг катта муаммолар ҳақида фикр билдирди.
- «Пахтакор» жамоасида дарвозабонлар билан ишловчи кучли мутахассиснинг йўқлиги, терма жамоага зарар келтирадими?
- Ҳозир жим турмаслиги керак. Ҳозир меҳнат қилишимиз шарт. Сабаби, бизнинг футболда муаммо мавжуд. Қандай тушунтирсам экан?! Бирор бир инсон саратон касаллиги билан оғриб қолса, уни кўп ҳолатларда кеч пайқайди. Ўз вақтида муаммо бартараф этилмагани учун оламдан ўтади. Агар уни ўз вақтида даволаш бошланганида, бемалол қутқариб қолиш мумкин эди. Ҳатто, бир мунча вақт ўтганидан кейин соғайган бемор касаллик ҳақида унутиб ҳам юборади. Бизда ҳам шу воқеанинг аналоги содир бўлмоқда. Агар яхши тайёргарлик кўриб борсанг, муаммога дуч келмайсан.
Ачинарлиси шундаки, бизда кучли дарвозабонлар кам. Ҳозир бу омил кўзга ташланмаслиги мумкин, лекин вақт ўтиб бу фожиага айланиб кетади. Ўз вақтида керакли чоралар кўрилмагани учун кучли дарвозабонлардан айрилиб қолишимиз тайин. Мен юртимиздаги кўплаб дарвозабонлар билан ишловчи мураббийларни кўрганман. Уларнинг аксарияти машғулотларни шунчаки ўтказади холос. Агар халқ жамоасида бунга эътибор кам бўлса, бошқалардан нима кутиш мумкин?! Яхши мутахассислар бор.Улар юртимизда йўқ дея олмайман. Яна такрорлайман, ҳозир муаммони бартараф этмасак, бу кейинчалик футболимиздаги аянчли воқеаларга сабаб бўлади.
- Нима учун ўзбек дарвозабонлари легионерга айлана олмаяпти?
- Бу дарвозабонларни тайёрлайдиган мураббийларга қарата бериладиган савол. Бизда халқаро даражада фаолият олиб борадиган киперлар мураббийи йўқ. Керакли ўринларда керакли кадрлар ишлаганида, бизнинг йигитлар бемалол легионер мақомида бошқа чемпионатларга йўл олиши аниқ. Уларни бошқалардан кучсиз деб бўлмайди. Шунчаки, машғулотлар орқали посбонларни янги даражага олиб чиқиш лозим. Ҳаммаси бизнинг бўш ҳаракат қилаётганимиз билан боғлиқ. Мен бунга мендан бошқа ҳамма айбдор демоқчи эмасман. Бунда менинг ҳам айбим бор. Қаердадир хато қилганман. Агар биргаликда ҳаракат қилсак, кўзланган мақсадга албатта эришамиз.
- Терма жамоамизни ЖЧга чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Биласизми, мен ҳатто, ЖЧга чиқа олмаслик ҳақида ўйлашни ҳам истамайман. Мен мундиалга йўл олмоқчиман! Буни барча истайди. Оддий инсонлардан тортиб журналистларгача ҳамма буни истамоқда. Бутун умр қора меҳнат эвазига кун кўраётган чека қишлоқдаги ватандошларимиз ҳам буни хоҳлайди. Ҳеч бўлмаганда, уларнинг кўзларида қувончи учун бу ишни уддалаш шарт. Биринчи навбатда мамлакатимиздаги футбол равнақи учун ҳаракат қилиш шарт. Бу ерда имкониятларимиз ҳақида гап-сўз ҳам бўлиши мумкинмас. Чиқишимиз керак тамом! Бошқачасига уриниб кўрмаса ҳам бўлади. Иккинчи жаҳон уришида имконсиз ишни уддалаганмизку! Чекинишга ҳаққимиз йўқ, ортда Москва турибди дейилганида, боболаримиз ватан мудофааси учун туриб берганку! Имконсиз ишнинг ўзи йўқ. Шунчаки, мундиалга чиқишни жуда ҳам исташ керак. Бор кучни сарфлаш ва меҳнат қилиш даркор. Энг муҳими биргаликда мақсад сари ҳаракат қилиш керак. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди