10:23 / 18.04.2021
2 699

"Бу оддий ўйин бўлмайди" - "Истиқлол" бош мураббийи АГМКга қандай таъриф берди?


Бугун Осиё Чемпионлар лигаси иккинчи тури доирасида Марказий Осиё дербиси гувоҳига айланамиз. Ўтган турда бир очкодан қўлга киритишган АГМК ҳамда “Истиқлол” ўзаро куч синашишади.

Ушбу баҳсга қизиқиш катта. Мазкур тўқнашувдан аввал “Истиқлол” клуби бош мураббийи Виталий Левченко ўз муносабатини билдирар экан, АГМК ҳақида ҳам илиқ фикрларни айтди.

- Дарҳақиқат, қизиқарли ўйинни кутишимиз мумкин. Ахир Марказий Осиёдаги қўшнилар учрашишади. Қолаверса, дастлабки ўйинда барча жамоалар яхши натижа учун чоғланганларини кўрсатишди. Бундай маҳалда шунчаки оддий ўйин бўлмайди. Сабаби, ҳар бир клуб қаттиқ курашга бел боғлаган.

АГМК футболчиларидан айнан кимларнидир ажратиб кўрсатишни истамасдим. Фақат шуни айтишим мумкинки, бу жуда уюшқоқ жамоа ва АГМКга қарши бўлажак ўйин ўта қизиқарли қарама-қаршиликка айланиб кетади, дея оламан.

Яна шуни таъкидлашим мумкинки, АГМК Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига ҳақли равишда йўл олган. Аҳамиятлиси, жамоа бу йўлда Қатарнинг энг кучли клубларидан бири ҳисобланмиш “Ал-Гарафа”ни доғда қолдиришга эришган. Шу натижанинг ўзиёқ АГМКнинг анча жиддий рақиб эканлигидан далолат беради
, - дея фикрини якунлади, Левченко.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Бу оддий ўйин бўлмайди" - "Истиқлол" бош мураббийи АГМКга қандай таъриф берди?