15:30 / 18.04.2021
2 007

Лионель Месси: “Сардор сифатида кубокни кўтариш ёқимли”


“Барселона” форварди Лионель Месси Испания кубоги финалида “Атлетик” устидан қозонилган ғалабадан кейин фикрлари билан ўртоқлашди.
Кубокни бошинг узра баланд кўтариш ёқимли. Бугун жамоамиз учун бахтли кунлардан бири. Бу жудаям муҳим соврин, ўзгача жамоанинг сардор сифатида буни баланд кўтаришнинг ўзгача завқи бор.

Биз “Атлетик” айнан шу тарзда ўйнашини билардик. Сабр билан ҳаракат қилиб, тўпни ўз назоратимизда сақлаб, вазиятлар яратишга интилдик. Биринчи бўлимда кўп ҳаракат қилдик, иккинчисида эса рақиб ҳужумларимизни бартараф этишнинг иложисини тополмади.

Ушбу ғалабани мухлисларсиз нишонлаймиз афсуски. Испания кубогида ғолиб чиққанимизда, мухлисларимиз доим хурсанд бўлишади.
Мавсум боши биз учун қийин кечди, кераксиз жойда очколарни йўқотдик. Кейин яхши ўйин кўрсатиб, чемпионлик пойгасига қайтдик. Аммо Классикода керакли натижага эриша олмадик
”, дея таъкидлаб ўтди “Барса” сардори.

“Барселона” ўз тарихида 31-марта Испания кубоги ғолиблигини қўлга киритди. Бу турнир рекорди ҳисобланади. Кейинги ўринда айнан финалда мағлуб бўлган “Атлетик” бормоқда. Улар 23 марта ушбу мусобақада ғолиб чиқишган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Лионель Месси: “Сардор сифатида кубокни кўтариш ёқимли”