20:11 / 20.04.2021
2 699

Миржалол Қосимов "Шабаб Ал-Аҳли"га қарши ўтадиган муҳим учрашув олдидан нималар деди?


Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 3-тури доирасида АГМК клуби "Шабаб Ал-Аҳли"га қарши баҳс олиб боради. Ушбу ўйин олдидан Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди:

"Авваламбор, Ассалому алайкум! Жуда ҳам муҳим ўйин бизни кутмоқда. Ўтган ўйинда мағлуб бўлганимиз туфайли ҳам "Шабаб Ал-Аҳли" билан бўладиган икки баҳс ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ўйлайманки, "Шабаб Ал-Аҳли" ҳам шу фикрда. Рақиб ҳам ўтган тур мағлуб бўлди ва ҳар иккала жамоа эндиликда фақат ғалаба учун курашади. Гуруҳимизда бўш жамоанинг ўзи йўқ ва осон ўйинлар ҳам йўқ. Ҳар бир баҳс муҳим аҳамиятга эга.

Бўлажак учрашувга тайёрмиз. Футбол шундай ўйин ва унда ғалаба билан мағлубият ёнма-ён юради. Ўтган ўйиндаги хатоларимиз хусусида хулосалар қилинди, футболчилар билан гаплашиб олдик. "Шабаб Ал-Аҳли" билан ўйинда хатоларни йўққа чиқаришга ҳаракат қиламиз. Яхши ва чиройли ўйнаб, имкон қадар кўпроқ вазиятлар содир этишга уринамиз".

— "Шабаб Ал Аҳли" билан АГМК гуруҳда бир хил вазиятда ва очколар бўйича ҳам тенглик. Гуруҳда сизлар 3-ўрин, рақиб эса 4-поғонада. Бу жиҳат эртанги ўйинга қай даражада таъсир қилади?
— Ҳар иккала жамоа бир хил ҳолатда. Дастлаб дуранг ўйнадик ва ўтган турда мағлубиятга учрадик. Шу боисдан ҳам аввал таъкидлаганимдек қаторасига иккита ўйин ҳар иккала жамоа учун ҳал қилувчи бўлади. Бу тўқнашув кимнидир имкониятларини оширса, ким учундир имкониятларни ёпади. Шу тарафлама ҳам мазкур ўйинлар янада қизиқ бўлади.

— Мағлубият бўлажак ўйинларда ўз таъсирини кўрсатадими?
— Бу яхши тарафга ҳам ёки ёмон томонлама ҳам таъсир қилиши мумкин. Хатолардан хулоса чиқарган ҳолда бўлажак ўйинга тайёргарлик кўряпмиз. Хато ва камчиликларни бартараф этиб, эртанги баҳсда муваффақият қозонишга ҳаракат қиламиз. Бошқа йўл йўқ. Мақсад мухлисларимизни хурсанд қилиш", - деди Қосимов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миржалол Қосимов "Шабаб Ал-Аҳли"га қарши ўтадиган муҳим учрашув олдидан нималар деди?