2 669
Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўз тарихида иккинчи бор жаҳон чемпионатида иштирок этадиган бўлди
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йил Литвада бўладиган жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди.
Гап шундаки, Осиё футбол конфедерацияси сўнгги 3 та қитъа чемпионатида қайд этилган натижалардан келиб чиққан ҳолда жаҳон чемпионатига йўл оладиган жамоаларни аниқлади. Ташкилот қарорига кўра, Ўзбекистон, Эрон ва Япония футзал терма жамоалари саралашсиз жаҳон жемпионатида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.
Осиё қитъаси учун мундиалга жами 5 та квота ажратилган ва юқорида номлари келтириган терма жамоалардан ортган 2 та йўлланма учун Ливан, Ироқ, Таиланд ва Вьетнам терма жамоалари кураш олиб боради.
Ўзбекистон футзал терма жамоа шу пайтгача ўз тарихида фақатгина 1 марта жаҳон чемпионатида иштирок этган. Хосе Мария Мендез бошчилигидаги терма жамоамиз 2016 йил Колумбияда ўтказилган мундиалда дебют қилган эди.
Литвада бўладиган навбатдаги жаҳон чемпионати ўйинлари жорий йилнинг 12 сентябридан 3 октябригача бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди