00:29 / 25.04.2021
2 800

Шаҳобиддин Зоиров ва яна 3 нафар ўзбекистонлик боксчи Губернатор Кубоги—2021 ғолибига айланди


Россиянинг Санкт-Петербург штатида бокс бўйича Губернатор Кубоги—2021 мусобақаси финал баҳслари 24 апрель куни ўтказилди.

Финал баҳсларида жами беш нафар ўзбекистонлик боксчи қатнашмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари иштирокидаги ушбу жангларнинг барчаси якунланди.

Нодиржон Мирзааҳмедов (-49 кг) мезбонлар вакили Игорь Сарегородсевга қарши рингга кўтарилди. Жанг ўзбекистонлик боксчининг устунлигида ўтди ва ёш иқтидор эгаси олтин медалга эга чиқди.

Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) қозоғистонлик Маҳмут Сабирханга қарши жанг қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди. Абдумалик Ҳалоков (-60 кг) россиялик Алберт Батиргазиевга қарши жанг қилди ва мағлубиятга учраб, кумуш медал билан чекланди.

Миразизбек Мирзахалилов (-57 кг) ҳам Россия вакилига тўқнаш келди. Дмитрий Спивак билан бўлган жангда Мирзахалилов рақибига имкон қолдирмади.

Баҳодир Жалолов (+91 кг) ҳам россиялик Иван Верясовга қарши жанг қилди. Мазкур жанг иккинчи раундда ўз ниҳоясига етди. Ҳамюртимизнинг кучли зарбалари охир-оқибат рақибнинг қулашига сабаб бўлди. Шу тариқа Баҳодир мазкур турнир чемпионига айланди. 

Шу тариқа 4 нафар ўзбекистонлик боксчи ушбу халқаро мусобақа ғолибига айланди.

Маълумот учун, олтин медал эгалари 450 минг рубль (63 млн сўм) миқдоридаги пул мукофотига эга бўлди. Иккинчи ўрин эгалари 250 минг (35 млн сўм), бронза медали соҳиблари эса 150 минг рубль (21 млн сўм) билан тақдирланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шаҳобиддин Зоиров ва яна 3 нафар ўзбекистонлик боксчи Губернатор Кубоги—2021 ғолибига айланди