09:50 / 26.04.2021
2 476

Улар Шомуродовдан ўрнак олсин!


Россия матбуот А Сериянинг 33-турида “Специя” дарвозасини ишғол қилган ва тўққизта ўйин бери давом этиб келаётган голсиз сериясига барҳам берган Элдор Шомуродовни Италия чемпионатидан қўним топган россиялик футболчилар – Алексей Миранчук ва Александр Кокоринга ўрнак қилиб кўрсатмоқда.

“Женоа”нинг ҳужум чизиғида рақобат ақлбовар қилмас даражада. Қаримас Горан Пандев ва катта тажрибага эга Маттиа Дестронинг ўзи нималарга қодирлигини ҳамма билади. Ўйини очилиб бораётган истеъдодли Жанлука Скамакка ҳам гол уришни давом эттирмоқда. “Специя” дарвозасига биринчи тўпни киритган Скамакка мавсумда олтита гол урган энг ёш италиялик футболчи бўлди.

Мураккаб чемпионатда дастлабки мавсумини ўтказаётган Элдор Шомуродов бу ҳужумчилар рақобатда “йўқолиб” қолаётгани йўқ. Бошланғич таркибга кира олмаётган пайтларда, захирадан тушиб бўлса ҳам, ўзини кўрсатишга интилмоқда ва кичик имкониятдан ҳам унумли фойдаланишга ҳаракат қилаётир.

Элдор “Специяга” қарши учрашувда ўзининг тезкор ҳужумчи сифатида энг яхши хислатларини кўрсатди. Сифатли футболчи эканини яна бир бор намойиш қилди. Голи жуда чиройли чиқди. Рус матбуоти Миранчук ва Кокориндан айнан ман шундай курашувчан ва интилувчан бўлишни талаб қилмоқда.

“Женоа”нинг италиялик мухлисларига ҳам Элдорнинг ўйини жуда манзур бўлди. Бунинг ишқибозларнинг ижтимоий тармоқларга жойлаётган муносабатидан ҳам билиб олиш мумкин.

Emanuele Oroni: Жамоа жуда чиройли ўйнади. Ўйинни ғалабагача олиб борганимиз жуда маъқул келди. Ҳимояланиш пайтида қарши ҳужумга ўтишда  Шомуродовнинг тезкорлигидан унумли фойдаландик.

Simone Reali: Шомуродовнинг охирги икки голи захирадан майдонга тушганидан кейин киритилди. “Верона” ва Специя” билан ўйинни назарда тутяпман. Бунда мантиқ шуки, ўзбек ҳужумчиси тезкорлиги билан толиқиб қолган рақибдан устунлигини яққол кўрсата олмоқда.

Marco Micocci: Шомуродовнинг осиёлик мухлислари ҳам мазза қилди.

Giovanni Misiano: Элдор ҳақиқий уста ҳужумчи сифатида гол урди. Дарвозабонга умуман имкон қолдирмади. У ҳужумчилик истеъдодини кўпроқ намойиш қилиши керак.

Francesco Felici: Ҳар гал Шомуродовни унута бошлаганимда, битта гол билан ўзини эслатиб қўяди.

Gabriele Marsella: Скамакка ва Шомуродов гол ураётгани ажойиб. Ҳужумдаги вариантларимиз кўпайиб бормоқда.

Roberta Palombo: Статистикага эътибор берсак, Элдор қийин чемпионатдаги дебют мавсумида яхши кўрсаткич қайд этмоқда. Шомуродов  гол уриш ёки голли пас учун ўртача 233 дақиқа сарф қилмоқда. Агар унинг  голли вазиятларда бевосита  иштирок этган ҳолатларни ҳисобга олсак, бу вақт янада қисқаради.

Fabio Mastronardi: Шомуродов гол уришни унутмаган экан, қойил!

“Женоа” А Сериядаги навбатдаги учрашувини 2 май куни ўтказади. Рим шаҳри мезбонлик қиладиган ушбу баҳсда генуяликлар “Лацио” меҳмони бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Улар Шомуродовдан ўрнак олсин!