00:20 / 27.04.2021
2 390

"Ал Ҳилол" бош мураббийи: "Биз бошқа ютқазмаймиз"


Эртага Осиё чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган АГМК - "Ал Ҳилол" баҳси бўлиб ўтади.
Бугун ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани  ташкил этилди. "Ал Ҳилол" бош мураббийи Рожерио Микале ўйиндан олдин қуйидаги фикрларни билдирди.

- "Биз диққатни бир жойга жамлаб фақат эртанги ўйинга эътибор қаратишимиз лозим. Ўтган тур йирик ҳисобда мағлубиятга учрадик ва хатолардан керакли хулосаларни чиқардик. АГМК билан дастлабки турда ўйнаб кўрдик, бу жамоани жуда яхши биламиз. Эртага бўлиб ўтадиган баҳсда аввалги хатолар такрорланмайди". 

- "Ишонтириб айтаманки, биз бошқа ютқазмаймиз. Жамоамизда ОЧЛда ўйнаш бўйича тажриба юқори ва бу ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Мақсадимиз эса ўша-ўша: биринчи навбатда гуруҳдан чиқиш".

- "Бош мураббий сифатида менинг вазифам футболчиларга бошқа хато қилмасликни ўргатиш, чунки футболда кам хато қилган жамоа ғалаба қозонади. Мухлисларимиз биздан хафа эканини жуда яхши тушуниб турибман. Лекин эртага бошқача ўйин бўлади ва биз диққатни бир жойга жамлаган ҳолда кураш олиб борамиз", - дейди бразилиялик мутахассис.

Матбуот анжуманида "Ал Ҳилол" устозига жамоа етакчиларидан бири Каррильо ҳамроҳлик қилди. Бу футболчи шундай деди:
- "Футболчи сифатида бизга катта босим бўлаётганини ҳис қилиб турибмиз. Шу боис эртанги беллашувда ижобий натижа қайд этсак, ҳаммаси яна изига тушишига ишонаман. Биз катта жамоамиз, шу боис босимни енгиб ўтган ҳолда ғалаба қозонишимиз керак. Аввалги ўйиндаги мағлубият умуман кутилмаган бўлди. Футболчилар вазиятни тўғрилаш борасида ўзаро гаплашиб олдик. Ўйлайманки, эртага ҳаммаси яхши бўлади".

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Ал Ҳилол" бош мураббийи: "Биз бошқа ютқазмаймиз"