2 684
Питер Хюистра жамоанинг ОЧЛ гуруҳ босқичида қолиб кетишига нима сабаб бўлгани ҳақида гапирди
"Трактор" - "Пахтакор" ўртасидаги беллашувдан сўнг тошкентликлар устози Питер Хюистра ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Мураббийнинг фикрича, етакчиларнинг жамоани тарк этиши гуруҳда қолиб кетишига сабаб бўлганини айтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
- Натижадан хафамиз. Футболчилар ғалаба учун охиригача курашишди. Вазиятлар яратишга уриндик. Имкон қадар гол уришга ҳаракат қилдик, аммо бу самара бермади. Рақиб дарвозабони ажойиб сейв намойиш этди. Энди сўнгги ўйинни ютишга интиламиз. Мавсум ҳали давом этади, хатолардан хулоса чиқарамиз.
Ўтган йили шаклланган жамоага эга эдик. Сафимизни 4-5 нафар етакчи футболчилар тарк этгани таъсир кўрсатди. Лекин ёшлар билан яна яхши даражага кўтарила оламиз. Иқтидорли ёшларимиз тажриба тўплашмоқда. Уларнинг маҳорати ўсиб бормоқда. Биз бу қийинчиликни енгиб ўтишимиз керак, ушбу жамоани юқорироқ савияга олиб чиқишимиз зарур. Биз ўз фалсафамизга мос, ҳужумкор футбол ўйнаяпмиз. Лекин баъзи жиҳатлар борасида боғламни яхшилаш лозим. Ҳозир ҳам бир неча баҳсда ғалабага яқинроқ эдик, - деди Питер Хюистра.
Санжар Қувватов: - Ўйин қийин кечди, чунки йигитларда кетма-кет баҳслардан кейин чарчоқ сезилмоқда. Ютуққа эришиш учун ҳаракат қилдик, аммо рақиб посбони жуда ажойиб ўйнади. Ҳамкасбимни олқишлайман. Ушбу мусобақада бизга омад ҳам етишмади. Баъзи учрашувларда ғалабага ҳақли бўлгандик. Рақиблардан кўпроқ имкониятлар юзага келтирдик. Турнир мен учун ҳам, жамоа учун ҳам анча оғир бўлди. Энди сўнгги беллашувда зафар қучишни интиламиз. Мавсумнинг қолган қисмида ушбу хатолардан хулоса қилган ҳолда яхши ўйнашга уринамиз. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади