«ПСЖ» биринчи бўлимда яхши ўйнади, аммо бу етарли эмасди — жамоа иккинчи бўлимдаги хатолар туфайли ўз уйида ютқазди.
Чемпионлар лигаси. 1/2 финал. Биринчи ўйин«ПСЖ» — «Манчестер Сити» — 1:2 (1:0)
Голлар: Маркиньюс, 15 (1:0). Де Брюйне, 64 (1:1). Маҳрез, 71 (1:2).
«ПСЖ»: Навас, Флоренци, Маркиньос, Кимпембе, Баккер, Гейе, Верратти, Паредес (Эррера, 83), Ди Мария (Данилу Перейра, 80), Неймар, Мбаппе.
«Манчестер Сити»: Эдерсон, Уокер, Стоунс, Жоау Канселу (Зинченко, 61), Рубен Диаш, Гундўған, Де Брюйне, Эрнандес, Фоден, Маҳрез, Бернарду Силва.
Огоҳлантиришлар: Жоау Канселу, 31. Паредес, 70. Неймар, 74. Де Брюйне, 86.
Четлатиш: Гейе, 77.
Жавоб ўйини 4 май куни бўлиб ўтади.
Маурисио Почеттино Англияда ишлаган вақтида «Тоттенҳэм»ни прессинг машинасига айлантирган ва жамоани «Ливерпуль»нинг энг яхши даврлари билан таққослаш мумкин эди. Унинг бошқаруви даврида «шпорлар» «МС» учун энг ноқулай рақиблардан бири эди ва Гвардиолани доимо янги юришлар ўйлаб топишга мажбур қиларди. ЕЧЛ-2018/19 мавсуми чорак финалидаги қарама-қаршилик классика жанрига айланганди, гарчи бу ўйин биринчи навбатда Раҳим Стерлингнинг сўнгги дақиқаларда урган голи видеотакрор орқали бекор қилингани билан эслансада.
Почеттинонинг «ПСЖ»си «МанСити»ни прессинг билан қийнаб қўя олмасди. Ва бу мантиқий ҳам. Биринчидан, Неймар ва Анхель Ди Мария — Ҳарри Кейн ва Сон Хин Мин каби охиригача чопувчи меҳнаткашлар эмас. Иккинчидан, Маурисио парижликларни декабрда қабул қилиб олди, у мавсумолди йиғинида жамоа билан бўлмаган, ҳозирги тиғиз график вақтида энг муҳими — кейинги ўйингача тикланиб олиш масаласи бўлиб қолган.
«ПСЖ» ва «Манчестер Сити»да ЕЧЛ плей-оффидаги бошқа жамоа билан таққослаганда кадрлар масаласидаги муаммолар сезиларли эмас. Баҳор бошидан Европа жамоалари нафақат бир-бирига қарши, балки жароҳатларга қарши ҳам курашишига тўғри келиши одатий ҳолга айланди. Бу ўйинга қадар парижликлар сафига Верратти, Паредес ва Флоренци қайтганди.
Маурисио Почеттино кутилган таркиб ва кутилган схемани танлади. 4-3-3 схемасида Ди Марией ҳужум гуруҳи вакили бўлди (ҳимояланишда у ўнг қанотга ўтар ва схема 4-4-2 кўринишига ўзгарарди), Верратти, Паредес ва Гейе яримҳимоядан ўрин олишди. Биринчи бўлимда мезбон футболчилар кўп вақтини рақиб жарима майдони атрофида ўтказишди. Бу парижликлар қарши ҳужумларни жуда қисқа вақт ичида амалга оширгани билан изоҳланади. Улар олдиндан режалаштирилган паслар ва барча футболчилар олдинга ўтиб керакли ҳудудларни банд қилиши эвазига эмас, индивидуал маҳорат эвазига ҳужум уюштиришди. Неймар, Ди Мария, Верратти ва Паредес биринчи бўлимни аъло даражада ўтказишди.
Прессингда «ПСЖ» ҳимоячиларга босим ўтказишга урғу қаратди, натижада улар тўпни олдинга ҳаракатлантиришга қийналиб қолишди. Бу ишда ҳатто Неймар иштирок этди ва марказга узатмаларни тўсиб турди. Верратти, Паредес ва Гейе кутилганидек катта ҳажмдаги ишни бажаришди.
Дарвоқе, Почеттинода позицион ҳужумда қизиқарли вариант бор эди. Тўпсиз ўйнашга одатланмаган Неймар кўп бор ортга қайтар, у бу ердан туриб комбинацияларни бошлаши ёки тўпни дриблинглари орқали олдинга олиб бориши мумкин эди. Бундай ҳолатларда Верратти Мбаппе билан битта чизиққа чиқди. Бу орқали у таянч зонасида футболчилар керагидан ортиқча тўпланиб қолишининг олдини олди ва олдинги чизиқда ҳимоячилар Неймарнинг ҳаракатига қаршилик кўрсатишини қийинлаштирди.
Хосеп Гвардиола бу сафар таркиб ва схема бўйича радикал тажрибаларсиз ўйинни бошлади. Де Брюйне «алдамчи тўққизлик» ролида – бу ортиқ сюрприз эмас, у сўнгги ойларда доимий равишда шу позицияда ўйнамоқда. Чап қанотда Канселу Зинченконинг ўрнига тушди, Фоден ва Маҳрез ҳужум қанотларини банд этишди – буларнинг барчаси одатда кўриб ўрганганимиз қарорлар эди. Қолаверса Жезус сўнгги вақтларда захира ўриндиғида қолмоқда, Стерлинг эса уч кун муқаддам Англия лигаси Кубоги финалида муваффақиятсиз ўйнади - у ўйин давомида беш бор зарба берди, аммо унинг зарбалари бирор марта аниқ чиқмади.
«Сити»да эркин ижодкор ролида Де Брюйне ўйнади, худди «ПСЖ»даги Неймар каби. У очиқ зоналар ишлаб нафақат ортга қайтарди, балки икки қанотга ҳам ўтиб ўйнарди - лекин у бундан фойда чиқара олмади. Биринчи бўлимда «Сити» етакчиси бирор марта рақиб дарвозасига зарба бера олмади ва бирор марта шерикларини зарба бериш нуқтасига чиқара олмади. Таққослаш учун: Неймар учта вазиятда иштирок этди.
«Сити» ҳужумларнинг илк босқичида Канселудан фойдаланди, у тез-тез майдон марказига ўтиб, Гундўған билан ўрин алмашди ва олдинга томон ҳаракатланди. Бу иш бермади – Канселу индивидуал хатоларга йўл қўймади, фақат бир неча вазиятда шериклари билан келишмасдан олдинга бир ўзи ёриб кирди, аммо унинг бундай ҳаракатлари керакли назоратни таъминлаб бермади.
«Сити» тўпга эгалик қилди, лекин секин ҳаракатланди. Гап таркибда ҳам, схемада ҳам эмасди, режанинг амалга ошиш-ошмаслигида эди. Эҳтимол, Гвардиола ҳимоячилар ортида катта бўшлиқ юзага келишидан чўчигандир («Бавария»нинг хатоларидан хулоса), аммо «Сити» рақибни прессинг билан эзиб ташламади ва кутилган даражада катта устунлик билан тўпга эгалик қилмади. Гундўған иккинчи темпда ҳужумни кучайтира олмади ва рақиб ҳимоячиларига керакли даражада босим қилмади. Бернарду чизиқлар орасида бўшлиқлар топа олмади. Афтидан, «Сити» танланган схемага қатъий амал қилди – аммо бу натижа келтирмасди.
Биринчи бўлимда меҳмонларнинг иши юришмаганининг яна бир омили – прессинг кучли бўлмаганида эди. «Сити» рақиб томонида рақибларни ёпиб қўя олмади, ҳолбуки жамоанинг асосий устунликларидан бири юқорида прессинг қилиш орқали тўпни олиб қўйишда эди.
Гвардиоланинг эҳтиёткорлиги зарар келтира бошлади. «Сити» ҳужумлар учун керакли шароитга эга бўлмади, ҳатто тўпга эгалик қилиш кўрсаткичлари деярли тенг эди (биринчи бўлимда инглизлар 54 фоизлик устунликка эга бўлишди – бу жуда кам). Жамоада ҳужумларни якунлаш вақтида футболчилар одатда 3-2-5 схемасида жойлашарди (баъзида Гундоған туфайли 3-1-6), бу ўйинда эса ҳолат 2-5-3 кўринишида эди. Ўйин «ПСЖ» учун қулай бўлган яккакурашлар остида кеча бошлади.
Парижликларнинг голи, гарчи стандарт вазиятдан урилган бўлса-да, мутлақо мантиқий эди. «ПСЖ» ўзи истаган ўйинни намойиш этаётган, Эдерсон дарвозаси олдида яққол вазиятлар кўп бўлмаса-да, тез-тез ҳужум қилинаётганди. Илк 20 дақиқаликда зарбалар сони бўйича мезбонлар яққол устун эди – 5:0. Дарвоқе, гол ҳам олдиндан ўйланган комбинация орқали бўлди. Ди Мария бурчакдан тўп узатаётган вақтда Маркиньос мураккаб траектория бўйича чопиб дарвоза устунига келди ва тўпга зарба берди. Уни қўриқлаши керак бўлган Гундўған таъқиб қилмади, Диаш эса у ортдан келишини кутмаган, қолаверса у бу вақтда тўпга олдинроқ сакраган Паредес билан банд эди.
Биринчи бўлимда рақиб жарима майдони атрофида уюштирилган саноқли прессинглардан бири Навас дарвозаси томон энг хавфли вазиятни юзага келтирди. Де Брюйне Паредесни ёмон пас беришга мажбур қилди, Уокер эса Мбаппени охиригача таъқиб қилиб, тўпни эгаллаб олди. «Сити» икки пас билан тўпни жарима майдонига етказди, лекин у ерда ёлғиз турган Фоден тўпни Наваснинг ўзига қаратиб тепди.
Иккинчи бўлим биринчисидан тубдан фарқ қилди, аммо ўзгаришларни бир неча сўз билан ҳам ифодаласа бўлади. Тўп билан юқори позицияда ҳаракатланиш ва рақибни олдинги чизиқлардаёқ прессинг билан қарши олиш. Танаффусдан кейин «Сити» тўпга эгалик қилиш бўйича одатий устунлигини намойиш эта бошлади – ҳа, бу туфайли ҳимоячилар ортида катта ҳудудлар очиқ қолди, аммо «ПСЖ»да бундан фойдаланишга имкон бўлмади. Рақиб ҳудудида узоқ вақт давомида тўпга эгалик қилиниши – Гвардиоланинг устунлиги асоси, унинг жамоаси голли вазиятлар сонидан қатъи назар ўз ўйинини кўрсатиши керак.
«Сити» ўз футболини ўйнай бошлагач, «ПСЖ» хатоларга йўл қўя бошлади. Тўпга эгалик қилиш кўрсаткичи 46 фоиздан 33 фоизга тушиб кетди, қарши ҳужумларда сифат йўқолди. Бутун бўлим давомида мезбонлар майдоннинг учинчи қисмида атиги 19 марта пас беришди – «Сити»нинг бундай паслари сони 141тани ташкил қилди. Бу улкан устунлик эди.
Айтиш керакки, «Сити» босимни ошириши жуда кўп голли вазиятларни юзага келтирмади. Де Брюйненинг голида омад ва Наваснинг хатоси асосий ролни ўйнади. Бу тасодифий эпизод эди, аммо бу «Сити»га ёрдам берди. Голдан кейин меҳмонлар ўйинни янада яхшироқ назорат қила бошлашди. Парижликлар тўпни қайтариб олишни бутунлай тўхтатишди: рақибнинг тезкор паслари бунга имкон қолдирмади. Натижада мезбонлар қўпол ўйнашни бошлашди.
Идрисса Гейенинг фоли «Сити»га ғалаба келтирди: жарима зарбасини Маҳрез голга айлантирди. Парижликлар жонли девор ўрнатишда жуда қўпол хатога йўл қўйишди.
Икки гол ҳам кўпроқ тасодифий рўй берди. Аммо икки гол ҳам ўйиндаги мантиқдан келиб чиқди — бу вақтда «Сити» ўйинни тўлиқ бошқараётганди.
Уч дақиқа ўтиб Неймар Диашни қўполлик билан тўхтатди. Яна тўрт дақиқа ўтиб Гейе югуриб келиб Гундўғанинг оёғига тепди ва майдондан ҳайдалди. Шундан сўнг ўйин тақдири ҳал бўлганди.
Парижликлар ютқазишга чидай олишмади – аммо бу ҳам «Сити» ўз ўйинини кўрсата бошлагандан кейинги юзага келган иложсизлик туфайли эди. Тезкор паслар, рақиб ҳудудида юқори прессинг ва тўпга эгалик қилиш.
Бу ўйинда яқинда жароҳатидан тузалган Килиан Мбаппе ҳеч нарса қилиб бера олмади. У ўйин давомида фақат 30 марта тўпга тегинди, бу икки дарвозабон кўрсаткичидан ҳам ёмонроқ: Эдерсонда 31, Навасда 53.
Жавоб ўйинида Почеттино автобус қўйиб, рақибни қарши ҳужумларда жазолаш имконияти бўлмайди. Жамоа плей-оффда илк бор ҳозирги ҳолатга тушмоқда: «Барселона» билан ҳам, «Бавария» билан ҳам жамоа биринчи ўйинда қулай натижага эришиб, жавоб ўйинида ҳимояга эътибор қаратган ҳолда Мбаппега тўла эркинлик бериш имконига эга бўлганди. Афтидан, ушбу қарама-қаршилик тақдири энди «Сити»нинг ўзига боғлиқ. Агар жамоа яна ўз ҳаётини ўзи қийинлаштирмаса, жуфтликда фаворит аниқ.
Ўз майдонида 1:2 ҳисобида ютқазиш — ҳукм эмас, «ПСЖ» «Барселона» ва «Бавария»га қарши сафар ўйинларида қандай ўйнаганини унутмаслик керак. Аммо ҳозирги «Сити» — бошқа даражадаги жамоа. Гвардиола сўнгги 10 йил ичида илк марта Чемпионлар лигаси финалига чиқишга жуда яқин.
Статистика
• «Манчестер» ЕЧЛнинг 2020/2021 йилги мавсумида ҳали ютқазмади – ўн ғалаба, бир дуранг. Англия жамоалари ЕЧЛнинг ҳозирги форматида (2003/2004 йилги мавсумдан буён) бир мавсумда бу қадар кўп ғалабага эришмаган.
• «ПСЖ» «Сити»ни қаторасига тўртинчи ўйинда мағлуб эта олмаяпти – икки мағлубият (бу ўйинларда ҳам Де Брюйне ўйинни ҳал қилганди) ва икки дуранг.
• Пеп жамоаси сафар ўйинларида қаторасига 18-ғалабани қайд этди: Англия Кубоги ярим финалида «Челси»га қарши мағлубиятли ўйин нейтрал «Уэмбли» стадионида ўтказилганди.
• ЕЧЛ тарихида инглиз клублари сафар ўйинларида ғалаба қозониши билан боғлиқ 47 ҳолат кузатилган. Бу 47 ҳолатда ҳам инглизлар кейинги босқичга ўтишган. 48-ҳолатда нима бўлишини 4 май куни билиб оламиз. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади