2 873
«Пахтакор» ва «ОКМК» ОЧЛ гуруҳ босқичидаги иштирокидан қанча даромад топгани маълум бўлди
Фото: «ОКМК» ФК
Осиё Чемпионлар Лигасининг ғарб минтақасида 2021 йилги мавсум гуруҳ босқичи ўйинлари якунланди. Гуруҳ босқичи якунлари бўйича Ўзбекистоннинг «Пахтакор» ва «ОКМК» клублари плеф-оффга йўл ололмади.
«Пахтакор» мазкур мусобақадаги иштирокидан 90 минг доллар ишлаб олди. Битта ғалаба учун 50 минг ва тўртта дурангга 40 минг доллар (ҳар бир дуранг учун 10 мингдан) пул мукофотига эга бўлди.
ОКМК эса 110 минг доллар ишлади. Миржалол Қосимов шогирдлари гуруҳ босқичида икки ғалаба (100 минг) ва битта дуранг қайд этди (10 минг).
Олмалиқликлар билан бир гуруҳдан ўрин олган Тожикистоннинг «Истиқлол» клуби гуруҳ босқичи якунлари бўйича 160 минг долларга (3 ғалаба, 1 дуранг) эга чиққан бўлса, 1/8 финалга йўл олгани учун қўшимча 100 минг долларни қўлга киритди. Жами — 260 минг доллар.
Ўзбекистонлик футболчилар Жалолиддин Машарипов, Одил Ҳамробеков ва Азиз Ғаниев тўп тепадиган «Шабоб ал-Алҳи» «ОКМК» билан бир хил натижа қайд этиб, 110 мингга эга чиқди.
Отабек Шукуровнинг «Шаржа»си эса 170 минг (3 ғалаба, 2 дуранг) ва плей-офф йўлланмаси учун яна 100 минг долларни қўлга киритди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади