20:00 / 01.05.2021
2 854

Рўзиқул Бердиев олдидаги муаммо ва бошқалар ҳақида - Диёр Имомхўжаев


Тез орада ОФК кубоги старт олади. Мусобақада юртимиз шарафини "Насаф" ҳимоя қилади. Чемпионатдан олдин ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида "Насаф" ОФК кубоги гуруҳ босқичи мезбонлиги учун ариза топширгани ва беллашувлар Тожикистонда бўлиб ўтиши белгилангани хусусида ёзди.

ОФК кубогининг "Насаф" жой олган гуруҳи учрашувлари сунъий майдонларда ўтиши бизнинг клуб учун катта эҳтимол билан муаммо туғдиради.

"Насаф" гуруҳ ўйинларига мезбонлик қилиш юзасидан ариза топширганди. Қашқадарёда учрашувларни юқори савияда ўтказиш имконияти бор эди. Аммо ОФК Тожикистон вариантини афзал билди. Эндиликда "Насаф" сунъий майдонда ҳам машғулот олиб боришига тўғри келади.

Шунингдек, Тожикистон жамоасининг ўйинлари фақат кечки пайтга қўйилган. "Насаф" эса уч учрашувдан иккитасини иссиқ ҳавода ўтказишга мажбур. Ҳаво иссиқ вақтда сунъий майдонда ўйнаш қанчалик азоб экани сизга яхши маълум.

Эндиликда Бердиев олдида муаммо бор. 10 май куни "Насаф" Суперлига доирасида "Машъал"га қарши майдонга чиқиши керак. Бироқ бу вақт оралиғида сунъий майдонга ҳам машғулотлар орқали кўникиб бориш талаб этилади. Шундан келиб чиқилса, учрашув санасининг ўзгартирилишидан "Насаф" манфаатдор. Биз май ойининг сўнгги ўн кунини Вадим Абрамовга топшириб қўйганмиз. ОФК кубоги сабаб "Насаф" шундоқ ҳам битта учрашувни қўйиб юборади. "Машъал" билан ўйин қолдирилса, демак бундай ўйинлар сони 2 тани ташкил қилади. Буёғи ёзнинг чилласига уланади ва ҳоказо.

Ишонамизки, қийин шароитда бўлса ҳам "Насаф" ўзини кўрсата олади. Ҳозир эса "Машъал" билан ўйин масаласида бош қотириш керак, - деди Диёр Имомхўжаев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев олдидаги муаммо ва бошқалар ҳақида - Диёр Имомхўжаев