Фото: МОҚ
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси вице-президенти Сакен Пўлатов Осиё бокс конфедерациясининг (ASBC) вице-президенти лавозимига сайланди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати маълум қилди.
Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Пўлатов дам олиш кунлари ўтказилган Ижроқўм аъзолари йиғилишида катта фарқдаги овоз билан Осиё бокс конфедерацияси вице-президенти лавозимига сайланган.
Сакен Пўлатов 2019 йилнинг апрель ойида Бангкокда ўтказилган ASBC бош ассамблеяси давомида Ижроқўм аъзолигига сайланганди. 2020 йилнинг декабрь ойидан бошлаб Осиёда боксни ривожлантириш жамғармаси раҳбари этиб тайинланган.
Пўлатов 1975 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Сакен Пўлатов бир неча йил Тошкентнинг «Локомотив« футбол клуби тизимида (қайси лавозимдалиги маълум эмас) фаолият юритган. У, шунингдек, «Orient Finans Bank» бошқарув кенгаши раисилиги лавозимида ишлаган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади