02:56 / 05.05.2021
2 377

ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз тарихида илк бор ЕЧЛ финалига чиқди!


Европа Чемпионлар Лигаси ярим финал босқичидан ўрин олган "Манчестер Сити" ва ПСЖ жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви ўз якунига етди. Унда майдон эгалари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйин тақдирини "шаҳарликлар" футболчиси Рияд Махрезнинг дубли ҳал этди. Жазоирлик футболчи 11-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 63-дақиқада жамоасининг ишончли ҳисобдаги ғалабасини таъминлаган гол муаллифига айланди.

Шу тариқа, "Манчестер Сити" ўз тарихида илк бор финалга чиқди. Уларнинг рақиби "Челси" ҳамда "Реал" клублари ўртасидаги ўйинда аниқланади.

"Манчестер Сити" – ПСЖ 2:0
4 май, "Этихад Стэдиум"
Голлар
: 1:0 – 11 Марез, 2:0 – 63 Марез.
"Манчестер Сити" – Эдерсон, Уокер, Рубен Диаш, Стоунз, Зинченко, де Брюйне (Габриэл Жезус, 82), Гюндоган, Фоден (Агуэро, 85), Фернандиньо, Марез, Бернарду Силва (Стерлинг, 82).
ПСЖ – Навас, Флоренци (Дагба, 75), Кимпембе, Диалло (Баккер, 82), Маркиньос, Ди Мария, Эррера (Дракслер, 62), Паредес (Данилу Перейра, 75), Верратти, Икарди (Кин, 62), Неймар.
Огоҳлантиришлар: Эррера (22), Зинченко (71), Верратти (71), де Брюйне (74), Кимпембе (87), Данилу Перейра (89).
Четлатиш: Ди Мария (69).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз тарихида илк бор ЕЧЛ финалига чиқди!