20:19 / 05.05.2021
1 777

"Локомотив" Португалия чемпионатида нечинчи ўринни эгаллаши мумкин?

"Локомотив" Португалия чемпионатида нечинчи ўринни эгаллаши мумкин?

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Машъал" - "Локомотив" (1:4) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Микаэль Секейра ўз фикрларини билдирди.

"Бугун жамоам жуда яхши ўйин кўрсатди. Берилган вазифани аъло даражада бажаришди. "Машъал"ни ҳурмат қилган ҳолда уларда ҳам яхши футболчилар борлигини айтишим мумкин. Рақиб бизга муносиб қаршилик кўрсата олишини билгандик ва бу ўйинга кучли тайёргарлик кўргандик. "Локомотив" жамоасидаги барчани ғалаба билан табриклайман. Биз уйда эмас сафарда ўйнадик. Шуни ҳам инобатга олиш лозим. Бугунги ғалаба навбатдаги ўйинлар олдидан қўшимча куч ва ишонч беради. Ишлашда давом этамиз".

- Сизни ўзбек футболида нима ажаблантиряпти?
- Ўзбекистонда яхши футболчилар бор. Жавоб шу.

- "Локомотив" Португалия чемпионатида нечинчи ўринни эгаллаган бўларди?
- Бу саволга жавоб бериш қийин. Биз жамоани янгидан қуряпмиз. Қисқа вақт ичида ўйлаган режаларимизга эришмоқдамиз.

- Биринчи бўлим бошида Жавоҳир Сидиқовга кўп эътироз билдирилди...
- У керакли вазиятга чиқиб бормагани учун эътироз билдирдим. Қолган ҳамма вазифаларни тўғри бажарди. Жамоада ҳар бир футболчига маълум бир вазифа берилган.

- Кахи Махарадзе қандай ҳолатда фойда келтириши мумкин? Асосий таркибда ёки заҳирадан майдонга тушганда...
- Ҳаммада тайёргарлик ва режа бир хил бўлгани учун шундай танлов қилдим.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » "Локомотив" Португалия чемпионатида нечинчи ўринни эгаллаши мумкин?