17:41 / 07.05.2021
2 017

Қашқадарё вилояти ҳокими "Насаф"га муҳим ўйинлар олдидан омад тилади


Хабарингиз бор, "Насаф" ОФК кубогида юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Бугундан Тошкент шаҳрида машғулотларни олиб борадиган Рўзиқул Бердиев шогирдлари 14-20 май кунлари Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида ОФК кубоги-2021 “F” гуруҳи учрашувларида иштирок этади.

Қаршиликлар мусобақада қатнашиш учун 10 май куни қўшни Тожикистон Республикасига йўл олади. Сафар олдидан Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев "Насаф" клубига омад тилади.
Юртимиз шаънини ҳимоя қилиш учун ОФК ўйинларига отланган вилоятимизнинг бош жамоаси - "Насаф"га ўзим ва кўп сонли муҳлислари номидан омадлар тилайман. Ватанимизга ғалабалар билан келишига тилак билдириб қоламиз, - деди вилоят ҳокими.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қашқадарё вилояти ҳокими "Насаф"га муҳим ўйинлар олдидан омад тилади