21:53 / 09.05.2021
2 743

Терма жамоамиз етакчиси жароҳат олди. Бу - ЖЧ саралашидан олдин жуда катта йўқотиш бўлиши мумкин


Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов Хитойнинг "Цанчжоу Майти Лайонс" клуби шарафини ҳимоя қилишидан хабарингиз бор, албатта. Ҳамюртимиз клуби сафида жароҳат олди. Бу ҳақда Titan Sports Plus нашри маълум қилди.

Манба тарқатган хабарга кўра, Одил Аҳмедов қовурғасидан жароҳатланган. Футболчи жароҳатини даволаш мақсадиди Ўзбекистонга қайтиб кетган.

Натижада футболчи "Цанчжоу Майти Лайонс"нинг бу ойдаги ўйинларида иштирок этмайди. Аҳмедов даволаниш жараёнини юртимизда ўтказади.

Июнь ойида жаҳон чемпионати саралаш баҳслари олдидан бу Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун катта йўқотиш бўлиши мумкин. Агарда сардоримиз ўйинларгача тиклана олмаса.

Умид қиламизки, Аҳмедов терма жамоанинг муҳим учрашувларига қадар жароҳатини тузатиб, тиклана олади!

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Терма жамоамиз етакчиси жароҳат олди. Бу - ЖЧ саралашидан олдин жуда катта йўқотиш бўлиши мумкин