Италия А Сериясининг 35-турида “Женоа” ўз майдонида “Сассуоло”ни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида аламли мағлубиятга учради. Аслида жорий мавсумда рақиб анча кучли ўйин кўрсатяпти ва ҳақли равишда Европа лигаси йўлланмаси учун курашмоқда.
“Сассуоло” жорий мавсумда сафар ўйинларида нафақат “Женоа”, “Специя”, “Болонья”, “Верона”, “Кротоне”, “Беневенто” каби камтарроқ жамоалар, балки “Наполи”, “Сампдория”, “Милан” сингари номдор ва кучли клублари майдонидан ҳам уч очкодан олиб қайтгани эътиборга молик.
Генуядаги учрашув ҳам тўлиқ равишда “Сассуоло” футболчилари устунлигида ўтди. Роберто Де Дзерби шогирдларидан Жакомо Распадори ва Доменико Берарди мезбонлар дарвозасини ишғол қилди. "Женоа"нинг ягона жавоб тўпи ҳимоячи Давиде Дзаппакоста ҳисобига ёзилди.
Кўриниб турибдики, “Женоа” бош мураббийи Давиде Баллардини шу куни таркибдаги деярли барча ҳужумчилар – Горан Пандев, Маттиа Дестро, Элдор Шомуродов, Жанлука Скамакка, Марко Пьяца хизматидан фойдаланган бўлса-да, улардан ҳеч бири рақиб дарвозаси томон йўл топа олмади.
Аввалги иккита учрашувда иккита гол урган Элдор Шомуродов ўйинга иккинчи бўлимда қўшилди. Бироқ, легионеримиз ҳам бутун жамоа сингари ўзига билдирилган ишончни оқлай олмади. Генуялик мухлислар Шомуродовнинг ўйинига турлича муносабат билдирмоқда.
Эътиборингизга “Женоа” ишқибозларининг ҳамюртимиз ҳақидаги фирк-мулоҳазаларини ҳавола этамиз.
Gianni Riselli: Мен бош мураббий Элдор Шомуродовни нега бошланғич таркибда майдонга туширмаганини умуман тушунмадим. Ўзбек легионери охирги иккита учрашувда бир жуфт гол урди. Лекин Давиде Баллардини қария Горан Пандевга ниманидир эплашини кутмоқда.
Vincenzo Cembrola: Пандев охирги 11 та учрашувда эришган натижасини Шомуродов бутун мавсумда қайд этолмайди.
Luca Perfetto: Шомуродов майдонда ҳеч нарса қила олмади. Скамакка ва Пьяцага кўпроқ вақт бериш керак эди.
Tony Napolano: Олдин Шомуродов иккинчи бўлимда майдонга тушса, зўр ўйнайди, деб ишонардим. Бу гал у йўқолиб қолди.
Davide Nappi (Tony Napolano фикрига жавобан): “Сассуоло”га қарши учрашувда фақат Шомуродов эмас, бутун жамоа кўрингани йўқ. Бунақа вазиятда захирадан тушиб, нимгадир эришиш жуда қийин.
Carmine Auletta: Биз ҳисобда ортда қолаётганимизда Баллардини захира имкониятларидан нотўғри фойдаланди. Биринчи бўлиб Марко Пьяцани майдонга ташлаш керак эди. Кейинроқ, Шомуродов ва Скамаккани ўйинга туширганида фойда кўпроқ бўларди.
Salvino Ferrarini: Ҳужумда бутунлай парокандаликка учрадик. Бу таркиб нотўғри танлаганининг оқибати. Пандевни ўйинга тушириш керак эмасди. Ҳужумга илк дақиқалардан Дестро ва Шомуродовни қўйганда яхши бўларди. Элдор охирги икки баҳсда иккита гол урганди.
Renato Benincasa: Шомуродов топишмоқ ўйинчи. Иккита учрашувда, бир жуфт гол урганди, учинчи ўйинда тўпга теккани ҳам йўқ. Унинг беқарор ўйини ўзида бор истеъдоднинг тўлиқ очилишига тўсқинлик қиляпти. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди