21:28 / 11.05.2021
2 600

"Сўғдиёна" "Андижон"ни йирик ҳисобда таслим қилди


Ўзбекистон Суперлигаси 8-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Андижон" клублари ўртасидаги ўйин якунланди. Унда майдон эгалари 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Жиззахликлар таркибида Жавоҳир Қаҳрамонов ҳисобни очувчи голга муаллифлик қилди. Биринчи бўлим сўнгида меҳмонлар вакили Мартин Боакье ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. 53-дақиқада Шаҳруз Норхонов ҳисобни йирик кўринишга келтирган бўлса, қўшиб берилган дақиқаларда Саҳоб Рашидов жамоасининг 4-голини киритди. "Бургутлар" сафида Фарҳод Соҳибжонов бу аниқ зарбаларга бир марта жавоб қайтаришга муваффақ бўлди.
Шундан қилиб, йирик ҳисобда зафар қучган "Сўғдиёна" очколари сонини 18 тага етказиб олган ҳолда, онлайн жадвалда биринчи ўринга кўтарилиб олди. 4 очко тўплаган "Андижон" 12-поғонани банд этган.

"Сўғдиёна" – "Андижон" - 4:1

Голлар: Жавоҳир Қаҳрамонов 14, - 1:0. Мартин Боаке 44 автогол, - 2:0. Шоҳруз Норхонов 53, - 3:0 (Жасур Ҳасанов). Саҳоб Рашидов 90+2, - 4:0 (Баҳодир Насимов). Иззатилло Абдулҳақов 90+4 (Фарҳод Соҳибжонов).
"Сўғдиёна": 27. Милан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 5. Аюбхон Нўъмонов, 7. Арсланмират Аманов (77.Саҳоб Рашидов, 80), 8. Жамшид Болтабоев (14.Даниэль Насриддинов, 64), 10. Шохруз Норхонов (20.Баҳодир Насимов, 80), 11. Жасур Ҳасанов (28.Эргаш Исмоилов, 65), 17. Шахбоз Жўрабеков (4.Элёр Орифов, 77), 19. Жавоҳир Қахрамонов, 31. Лука Чермель, 93. Марко Колакович
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 37.Алишер Пирматов, 9.Ойбек Нурматов, 63.Асил Бегимқулов.

"Андижон": 44. Жасур Умрзоқов, 7. Мартин Боаке (11. Абдулхай Исмоилов, 82), 8. Баҳтиёр Қосимов, 10. Жасур Жалолиддинов, 14. Дониёр Исмоилов (17. Фарҳод Сохибжонов, 46), 23. Мардон Абдуллаев (18. Абдуғани Камолов, 46), 28. Суннатилло Ҳамиджонов, 33. Дониёр Абдуманнопов, 49. Пламен Димов, 70. Диёрбек Раҳимқулов (4. Усмонали Исмоналиев, 83), 77. Муҳаммад Исаев (20. Иззатилло Абдулхақов, 46)
Захира: 32. Жавоҳир Қиличев, 6. Иброҳим Отахонов, 9. Камрон Саидазимов, 26. Муҳаммадкарим Тоиров.
Огоҳлантиришлар: Муҳаммад Исаев 45+2, Шаҳбоз Жўрабеков 70.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Сўғдиёна" "Андижон"ни йирик ҳисобда таслим қилди