16:50 / 12.05.2021
2 039

Неймар Месси билан эмас, Роналду билан ўйнашни орзу қиляпти


“Пари Сен-Жермен” ҳужумчиси Неймар айни пайтда “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду билан бир жамоада тўп тепишни орзу қилаётганини айтди.

Мен Криштиану Роналдуни танлайман. Фаолиятим давомида Лионель Месси ва Килиан Мбаппе сингари зўр футболчилар билан бирга ўйнадим. Энди Роналду билан бирга тўп тепишим керак, - деди Неймар.

Неймар 8 май куни ПСЖ билан 2025 йилнинг ёзигача амал қиладиган янги шартнома имзолади. Бразилиялик юлдуз 2017 йили “Барселона”дан 222 миллион евро эвазига олиб келинган эди. Бу трансфер рекорди ҳали янгилангани йўқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Неймар Месси билан эмас, Роналду билан ўйнашни орзу қиляпти