ОФК кубоги 1-туридан ўрин олган "Насаф" ҳамда "Олой" (4:0) жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйиини ёмон бошламадик. Вазиятлар яратдик, аммо голга айлантира олмадик, балки, қаердадир совуққонлик етишмади. Биринчи голдан сўнг хотиржам бўлдик ва йирик ғалабага эришдик. Келгуси учрашувларга тайёргарлик кўрамиз.
Футболчиларда ҳаяжон бор эди ва босим билан ҳаракат қилишди. Таркибда ёш футболчилар кўп ва илк марта бундай мусобақада иштирок этишяпти. Айнан шундай ўйинлар орқали тажрибамизни оширамиз. Биринчи бўлимда тезкор гол киритганимизда, биз кутган ўйинни олдинроқ намойиш этишимиз мумкин эди.
Ноқулайлик туғдирган нарса бу ерда 3 кун машғулот ўтказган бўлсак, уч кун ичида об-ҳаво уч хил бўлди. Икки кун ёмғир ёғди, салқин бўлди. Бугун эса қуёш чиқди. Майдоннинг иссиқлиги ҳам ўйин темпига таъсир кўрсатди", - деди Бердиев. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?