20:56 / 14.05.2021
2 154

10 киши бўлиб ўйнаган АГМК "Бунёдкор"га имконият қолдирмади


Ўзбекистон Суперлигаси 8-туридан ўрин олган АГМК - "Бунёдкор" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ўйин АГМКнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.

32-дақиқада АГМК аъзоси Йован Жокич ўта қўпол қоидабузарлиги сабаб қизил карточка олди ҳамда майдонни тарк этди. 38-дақиқада 10 киши бўлиб қолган АГМК дарвозасига пенальти белгиланди ва Хуршид Ғиёсов ундан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. 58-дақиқада "Бунёдкор" дарвозасига белгиланган пенальтидан унумли фойдаланган Миржалол Қосимов шогирдлари ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди ва ўйинда устунликни қўлга олишди. 74-дақиқада Санжар Турсунов дублни расмийлаштирган бўлса, орадан 3 дақиқа ўтар-ўтмас Сардор Раҳмонов гол киритиб, ўйинга нуқта қўйди - 3:1!

Шу тариқа, очколари сонини 15 тага етказиб олган АГМК 2-ўриндаги "Сўғдиёна"га яқинлашиб олди. "Бунёдкор" эса 11 очко билан 7-ўринда бормоқда.

АГМК – БУНЁДКОР 3:1 
Голлар: пенальти Санжар Турсунов 58', 74', Сардор Раҳмонов 77' – пенальти Хуршид Ғиёсов 38'
АГМК — 1.Ботирали Эргашев - 77.Дилшод Аҳмадалиев, 7.Сардор Раҳмонов, 8.Бобур Йўлдошев, 2.Акром Комилов - 23.Йован Жокич, 17.Санжар Турсунов, 4.Миржамол Қосимов (5.Дилшод Жўраев, 46) - 94.Элвин Фортес (10.Ҳусниддин Ғофуров, 46), 18.Александр Касьян (9.Зафар Полвонов, 79), 28.Шоҳруҳ Гадоев (11.Мурод Тошматов, 85).
Захира: 35.Валижон Раҳимов - 15.Аббос Отахонов, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 22.Санжар Шоаҳмедов, 29.Владимир Козак.

"Бунёдкор" — 1.Равшан Ягудин - 4.Даврон Эргашев, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 9.Фарруҳ Икромов (13. Лутфулло Тўраев, 60), 10.Хуршид Ғиёсов, 11.Расул Йўлдошев, 14.Миржаҳон Мираҳмадов, 19.Нурилло Тўхтасинов, 30.Абдулла Абдуллаев, 34.Суҳроб Иззатов (49. Иброҳим Томива, 73), 35.Иброҳим Ибрагимов.
Захира: 71. Сарвар Каримов, 5. Хуршидбек Убайдуллаев, 7. Суннатилла Абдуллажонов, 8. Санжар Рашидов, 22. Шаҳбоз Эркинов, 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 17. Одилжон Абдураҳмонов.
Огоҳлантиришлар: Иброҳим Ибрагимов (12), Миржаҳон Мираҳмадов (23), Акром Комилов (72), Дилшод Жўраев (90+4).
Четлатиш: Йован Жокич (34).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » 10 киши бўлиб ўйнаган АГМК "Бунёдкор"га имконият қолдирмади