08:40 / 16.05.2021
2 339

ЎФА раҳбарияти футбол клублари мураббийларига жиддий огоҳлантириш берди


Фото: ЎФА
Ўзбекистон футбол ассоциациясида (ЎФА) 14 май, жума куни навбатдан ташқари мажлис ўтказилди.

Унда ЎФА президенти Абдусалом Азизов, ижроқўм аъзолари, клублар раҳбарлари ва бош мураббийлари иштирок этган.
«Йиғилишда амалга оширилган ишлар ҳисоботи тингланди. Шунингдек, терма жамоаларнинг ўйинлар олдидан тайёргарлик режаси кўриб чиқилди. Ўзбекистон мезбонлик қиладиган ОФК таснифидаги йирик мусобақаларга юқори савияда тайёргарлик кўриш масаласи илгари сурилди. Терма жамоалар учун замонавий инфратузилма қурилиши жараёни бўйича маълумот берилди.

Шундан сўнг Абдусалом Абдумавлонович барча клублар раҳбарлари ва бош мураббийлари билан йиғилиш ўтказди. Унда ЎФА раҳбарияти томонидан ҳар бир жамоада мавжуд муаммолар тингланди. Уларни моддий ва ташкилий масалаларда қўллаб-қувватлаш мавзуси кўтарилди.

Шунингдек, сўнгги пайтларда чемпионатларда кўп учраётган тартибсизликлар танқид қилинди. Мураббийлар келишилган ўйинлар каби иллатларга аралашмаслик борасида жиддий огоҳлантирилди.

Клублар вакиллари томонидан кўтарилган муаммоли масалаларда ЎФА масъулларига топшириқлар берилди. Мураббийлар малакасини ошириш, клубда раҳбар ва мураббий ваколатларини тартибга келтириш, ёш футболчилар етиштиришга яна-да жиддий эътибор қаратиш, савиясиз легионерлар муаммосини бартараф этиш, VAR тизимини такомиллаштириш ҳамда стадионларнинг ёритиш ускуналарини жаҳон стандартларига мослаш каби масалаларда вазифалар белгиланди», — дейилади ЎФА баёнотида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЎФА раҳбарияти футбол клублари мураббийларига жиддий огоҳлантириш берди