14:40 / 16.05.2021
1 090

ОФК Кубоги-2021. Рўзиқул Бердиев: "Хўжанд"ни ютишни хоҳласак 1-турдагидан яхшироқ ўйнашимиз керак"

ОФК Кубоги-2021. Рўзиқул Бердиев: "Хўжанд"ни ютишни хоҳласак 1-турдагидан яхшироқ ўйнашимиз керак"

ОФК кубоги 2-туридан ўрин олган "Хўжанд" - "Насаф" учрашувидан олдин Рўзиқул Бердиев ва футболчи Шерзод Насруллаев иштирок этди.
"Эртанги рақибимиз "Хўжанд" жамоаси бўлади. Бу жамоани яхши ўргандик, айни пайтда Тожикистон чемпионатида пешқадам бўлиб турибди. Ажойиб жамоа. Ижобий натижа қайд этишимиз учун жуда яхши ўйнашимиз талаб этилади.

Йигитларимиз бунга тайёр, рақиб ҳақида барча маълумотга эгалар. Эртанги баҳсда умид қиламанки ижобий натижа ва чиройли ўйин бўлади.

- Биринчи турда "Насаф" "Олой"га қарши жуда яхши ўйин намойиш этди. Айниқса иккинчи таймда 22 дақиқа ичида 4та жавобсиз гол урилди. "Насаф" гуруҳ ғолиби бўлишига нима халал бериши мумкин?

- Албатта рақиблар! Айниқса мезбон, "Хўжанд". "Олой" билан ўйиндаги дастлабки таймда яхши ўйнадик дея олмайман, бу бизнинг энг яхши ўйинимиз эмас. Эртанги баҳс эса ўзимиз истаган энг яхши ўйинни намойиш этишга уринамиз.

- "Олой" асосан ҳимояда ўйнади ва ҳужумдаги ўйинчилари савияси пастроқлиги кўринди. "Хўжанд"да эса 10 ва 7-рақамдаги футболчилар ҳужумда жуда яхши ўйнашди. Бунга ҳимоячилар тайёрми? 
- "Олой" асосан ҳимояга урғу берди, кўплаб ўйинчилар ҳимояда ўйнашди. Менимча "Хўжанд" кўпроқ ҳужум қилади ва олдинга ўтади. Бу биз учун балки фойдага ишлар. Рақиб ҳимоявий ўйнайдими ёки ҳужумкорми фарқи ўйин, бундай баҳсларга тайёр бўлишимиз шарт. Ҳозир фақат "Хўжанд" ҳақида гапираяпмиз, аммо "Олтин Аср" ҳам жуда яхши жамоа. Гуруҳдаги ҳеч бир баҳс осон ўтмайди.

- Мусобақа марказлашган ҳолда ўтишига қандай қарайсиз? Бу жамоаларга қийинчилик туғдириши аниқ. 
- Ҳозир пандемия бўлгани учун мусобақа марказлашган ҳолда ўтказилмоқда. Бу ОФК қарори. Бунга кўникиш керак, ОЧЛ баҳслари ҳам шундай ўтди. Олдин уй-сафар тизимида бўларди ўйинлар, - дейди Рўзиқул Бердиев.

"Эртанги баҳсга жамоамиз тайёр, мухлисларимизни хурсанд қилиб ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. "Хўжанд" жамоаси ўйинларини ўрганиб чиқдик, улар ғалаба учун бор кучини бериши аниқ. Лекин биз ҳам ғалаба қозонишни хоҳлаймиз", - дейди Насруллаев.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » ОФК Кубоги-2021. Рўзиқул Бердиев: "Хўжанд"ни ютишни хоҳласак 1-турдагидан яхшироқ ўйнашимиз керак"