“Барселона” раҳбарияти мавсум тугаши билан бош мураббий Рональд Куманни истеъфога чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда.
Клуб президенти Жоан Лапорта жамоа бошқарувига “Бавария”ни енгилмас клубга айлантирган Ханс-Дитер Фликни олиб келмоқчи ва бу борада музокаралар бошланган. Лапорта Фликни айнан “Барселона”ни қабул қилиб олиш кераклигига ишонтиришга ҳаракат қилмоқда.
Аввалроқ, мавсум якунида “Бавария”ни тарк этишини маълум қилган Флик Европа чемпионатидан сўнг, Германия терма жамоаси бош мураббийлигига тайинланиши хабар қилинган эди. Бироқ, ҳали Германия футбол федерацияси ва мураббий ўртасида битим тузилгани йўқ.
Аслида Жоан Лапорта яқинда Рональд Куман билан учрашиб, уни келаси йил охиригача ўз лавозимида қолишини айтганди. Бироқ, “Барселона” ўз майдонида “Сельта”га ютқазиб, чемпионлик учун курашни тарк этгани Куманнинг клубдаги келажагини мавҳумлаштириб қўйди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?