08:00 / 23.05.2021
2 165

АГМК билан ўйиндан олдин "Машъал" футболчиларига мукофот пули ваъда қилинганмиди?


Муборакнинг "Машъал" жамоаси Суперлиганинг тўққизинчи турида ўз майдонида АГМКни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишни уддасидан чиқди.

Сўнгги йилларда Суперлигада совринли ўринлар учун курашаётган олмалиқликлар таркибида жорий мавсум бир қатор тажрибали ва номдор футболчилар йиғилди. Чемпионлик учун курашаётган жамоанинг мазкур мағлубияти ва мезбонларнинг ғалабаси қайсидир маънода сенсация сифатида қабул қилинди. Бу албатта табиий ҳол. Хўш, АГМКни мағлуб этишда майдон эгалари нимадан куч олишди ёки ўйиндан олдин қўшимча мотивация берилдими? Шу ва бошқа саволларимизга "газчилар"нинг сардори ва етакчиси Сардор Абдураимов жавоб бериб ўтди.

- Одатда даража жиҳатдан икки хил жамоа майдонда тўқнашганда имконияти паст баҳоланган жамоа футболчиларида иштиёқ икки ҳисса юқори бўлади. АГМК билан баҳсда "Машъал" футболчиларида мана шу иштиёқ яққол сезилди. Умуман, ўйинга тайёргарлик қандай бўлганди?
- Тўғри айтдингиз. АГМК охирги мавсумларда юқори ўринлар ва чемпионлик учун курашадиган жамоага айланди. Бу йил эса ОЧЛ гуруҳ босқичида қатнашди. Рақибимизнинг савияси ва даражаси маълум эди. Бундай жамоаларга қарши майдонда икки ҳисса куч билан ҳаракат қилишингизга тўғри келади. Яхши кайфиятда танаффусга йўл олдик.

- АГМК жамоасини ўрганиш жараёнида қайси ожиз нуқтаси эътибор тортди? Кучли рақиб билан баҳс олдидан синчковлик билан ўрганиш муҳим ҳисобланади...
-  Уларни яхши ўрганиб чиққандик. Таъкидлаганингиздек кучсиз эмас, кучли томонларига эътибор бердик. Майдонда устун жиҳатларини йўққа чиқаришга ҳаракат қилдик, дея оламан. Мазкур ғалаба жамоамизга янада кўтаринки кайфият ва ишонч берса ажабмас. 

- Аксарият клубларда чемпионат етакчисига қарши баҳслардан олдин қўшимча мотивация бериш мақсадида молиявий рағбат ваъда қилинади...
- Бундай ҳолат ҳар бир жамоада турлича, деб ўйлайман. Қайсидир клубда молиявий имкониятлари юқори ёки бунинг акси. АГМК билан ўйиндан олдин қўшимча мотивация сифатида мукофот пуллари ваъда қилинмаганди. Футболчилар билан гаплашиб олиб, ўз майдонимизда ютқазишга ҳаққимиз йўқ дедик. Бор гап шу.

- Ушбу учрашувдаги тактик курашда "Машъал" АГМКни ютдими? Боиси иштиёқ ёки хоҳишни ўзи камлик қилиши мумкин...
-  Мураббийларимиз жуда тўғри тактикани танлай олишди. Олмалиқликларнинг нималарга қодирлигидан хабаримиз бор эди. Уларни қандай тактика асосида ютишимиз кераклигини мураббийларимиз тушунтиришди.

- "Машъал"нинг том маънодаги сардори ва етакчисига айланиб боряпсиз. Демак, сизда яна катта жамоаларда легионер сифатида ўйинашга умид уйғонди, десак бўладими? Мавсум бошида ҳам хориждан таклифлар бўлганди...
- Катта жамоаларда тўп тепиш ниятим бор. "Машъал"ни ҳам оддий жамоа демаган бўлардим. Легионерга айланишимга келсак, вариантлар йўқ эмас. Ҳаммасини вақт кўрсатади.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » АГМК билан ўйиндан олдин "Машъал" футболчиларига мукофот пули ваъда қилинганмиди?