08:30 / 23.05.2021
2 222

"Женоа" Шомуродовнинг голи эвазига мавсумни ғалаба билан якунлади!


Италия А Серияси сўнгги туридан ўрин олган "Кальяри" - "Женоа" баҳси ўз ниҳоясига етди. Ўйин генуяликларнинг 0:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона голга ҳамюртимиз Элдор Шомуродов муаллифлик қилди.
А Серияда мавсум якунланди. Элдор Шомуродов тўп сурувчи "Женоа" клуби онлайн турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаган ҳолда ушбу мавсумни тугатди. "Кальяри" эса 37 очко билан 16-ўринни эгаллаб турибди.

Кальяри – Женоа 0:1
Гол: 0:1 – 15 Шомуродов.
Кальяри – Краньо, Клаван, Карбони, Ругани, Ликояннис (Соттиль, 80), Марин, Нандес (Дзаппа, 46), Наингголан (Данкан, 10), Дейола (Перейро, 69), Жоао Педро, Черри (Симеоне, 69).
Женоа – Палеари, Гольданига, Масьелло (Бехрами, 46), Сапата, Заппакоста (Кришито, 90), Ровелла, Стротман, Мелегони, Пьяца (Каллон, 46), Пандев (Зайц, 57), Шомуродов (Радованович, 86).
Огоҳлантиришлар: Бехрами (51), Мелегони (64), Карбони (77).
Четлатиш: Бехрами (83).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Женоа" Шомуродовнинг голи эвазига мавсумни ғалаба билан якунлади!