19:36 / 23.05.2021
2 739

Ўзбекистон – Австралия ўйини 30 дақиқадан учта таймга бўлиб ўтказилади


Ўзбекистон миллий жамоаси 29 май куни Дубайда Австралия миллий жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Бу ўйин томонларнинг келишувига кўра ноодатий форматда ўтказилади. Яъни жамоалар 30 дақиқадан учта тайм ўтказади.


Tribuna.uz билан суҳбатда Вадим Абрамов бунинг сабабини тушунтирди: «Австралия мураббийлар штаби билан келишган ҳолда 30 дақиқадан учта тайм ўйнайдиган бўлдик. Австралия ва имкон қадар биз ҳам таймларда ҳар хил таркибда ўйнашга ҳаракат қиламиз. Шунда рақобатдаги футболчиларнинг қандай ҳолатда эканини билиб оламиз. Шу ўринда вазиятга профессионал ёндашган австралиялик ҳамкасбларга раҳмат айтиш керак», дейди Абрамов.

Ўзбекистон ҳамда Австралия миллий жамоаси охирги марта 2019 йилги Осиё Кубоги чорак финалида тўқнаш келганди. Асосий вақтида ҳисоб очилмаган ўйин тақдири пенальтилар сериясида ҳал бўлган ва унда австралияликларнинг қўли баланд келганди. Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси Австралияга қарши 4 марта майдонга тушган ва ҳар сафар мағлуб бўлган. Ўзбекистон Австралия дарвозасига бирорта гол ҳам урмаган.

Дубайда ўтадиган учрашувда ҳам бу статистика ўзгармаслиги аниқ, чунки у ўртоқлик ўйини сифатида рўйхатга олинмайди ва синов ўйини тариқасида ўтади. Бу ўйин учун рейтинг очколари берилмайди, шу сабаб жамоалар ўзига хос экспримент қилишга қарор қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон – Австралия ўйини 30 дақиқадан учта таймга бўлиб ўтказилади