16:48 / 24.05.2021
1 834

Роберт Левандовски Европа «Олтин бутса»сини қўлга киритди. У Месси ва Роналдуни ортда қолдирди


Фото: Twitter
«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Европада мавсумнинг энг яхши тўпурари бўлди.м32 ёшли польшалик футболчи Бундеслига 2020/21 йилги мавсумидаги 29 ўйинда 41 та гол урган ҳолда «Олтин бутса»га эга чиқди. Роберт бу натижага илк бор эришди.

Левандовски «Барселона» форварди Лионель Месси (35 ўйинда 30 та гол) ва «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни (33 ўйинда 29 та гол) ортда қолдирди.

Қайд этиш жоиз, Германия чемпионатида мавсум давомида 34 та тур ўтказилади, Ла Лига ва А Серияда эса — 38 та. Аввалроқ Левандовски Бундеслига бир мавсумида энг кўп гол уриш борасида Герд Мюллернинг рекордини янгилагани хабар қилинганди.
2019/20 йилги мавсумда «Лацио» вакили Чиро Иммобиле (36) ушбу совринга эга чиққанди.

Бу борада рекордчи Лионель Месси ҳисобланади, аргентиналик футболчи олти бор «Олтин бутса»га эга чиққан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роберт Левандовски Европа «Олтин бутса»сини қўлга киритди. У Месси ва Роналдуни ортда қолдирди