2 355
Усмон Тошев жамоаси Ироқ билан беллашди. "Бунёдкор" ва "Навбаҳор" футболчиларига тўлиқ имконият берилди
Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларига Усмон Тошев бошчилигидаги Тожикистон миллий терма жамоаси ҳам жиддий тайёргарлик кўряпти. Бу йўлда ўртоқлик учрашувлари ҳам режалаштирилганди. Тожикистонликлар Басра шаҳрида Ироқ термаси билан куч синашди. Ушбу тўқнашувда дарвозалар дахлсиз қолди – 0:0.
“Бунёдкор” ҳимоячиси Даврон Эргашев ҳамда “Навбаҳор” ярим ҳимоячиси Эхсони Паншанбе асосий таркибда майдонга туширилди ва учрашувни тўлиқ ўтказишди. Энди Усмон Тошев бош мураббийлик қилаётган Тожикистон терма жамоаси 29 май куни БААнинг Шаржа шаҳрида Таиландга қарши майдонга тушади.
Тожикистон терма жамоаси: Рустам Ятимов, Вахдат Ханонов, Даврон Эргашев, Ахтам Назаров, Манучехр Сафаров, Абдулмўмин Забиров (Зоир Жўрабоев, 46), Муҳаммаджон Раҳимов (Нуриддин Ҳамроқулов 59), Эҳсони Паншанбе, Комрон Турсунов (Илҳом Баротов, 82), Шериддин Бобоев, Рустам Соиров.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Усмон Тошев “Бухоро” клубида менежер сифатида иш бошлаган. У жаҳон чемпионати саралаш баҳсларидан кейин Тожикистонни тарк этади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди