Расман: Ҳанс-Дитер Флик Германия терма жамоасига бош мураббий бўлади

Фото: Twitter
Германия терма жамоасига Евро—2020 мусобақасидан сўнг янги бош мураббий келади.
Германия футбол иттифоқининг хабар беришича, 2020/21 йилги мавсумда «Бавария»ни бошқарган Ҳанс-Дитер Флик билан келишувга эришилган. У терма жамоада Йоахим Лёвнинг ўрнини эгаллайди. 56 ёшли мутахассис билан 2024 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланган.
Аввалроқ Фликнинг «Бавария»ни тарк этиши ва унинг ўрнини Юлиан Нагелсманн эгаллаши маълум қилинганди.
Флик Мюнхен клубида 2019 йилда иш бошлаган, ўшанда у Нико Ковачнинг ўрнини эгаллаганди. Бу вақт ичида Флик клуб билан Германия чемпионати, мамлакат Кубоги ва Суперкубоги, Чемпионлар Лигаси, Европа Суперкубоги ҳамда клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати каби мусобақаларда зафар қучди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Германия терма жамоасига Евро—2020 мусобақасидан сўнг янги бош мураббий келади.
Германия футбол иттифоқининг хабар беришича, 2020/21 йилги мавсумда «Бавария»ни бошқарган Ҳанс-Дитер Флик билан келишувга эришилган. У терма жамоада Йоахим Лёвнинг ўрнини эгаллайди. 56 ёшли мутахассис билан 2024 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланган.
Аввалроқ Фликнинг «Бавария»ни тарк этиши ва унинг ўрнини Юлиан Нагелсманн эгаллаши маълум қилинганди.
Флик Мюнхен клубида 2019 йилда иш бошлаган, ўшанда у Нико Ковачнинг ўрнини эгаллаганди. Бу вақт ичида Флик клуб билан Германия чемпионати, мамлакат Кубоги ва Суперкубоги, Чемпионлар Лигаси, Европа Суперкубоги ҳамда клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати каби мусобақаларда зафар қучди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…