08:00 / 28.05.2021
2 537

“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду: Мен кетаман!


“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятида ўзгариш бўлиши кутилмоқда. Маълумотларга қараганда, 36 ёшли ҳужумчи жамоадошларига ёзда Туриндан кетишга тайёргарлик кўраётганини айтган.

“Ювентус” акционерлари кенгаши ҳам яқин ўртада Роналдунинг кетиши бўйича бир қарорга келиши кутилмоқда. Улар сармояни бошқа ўйинчиларга йўналтиришни режалаштирмоқда.

“Ювентус”ни бошқариши мумкин бўлган номзодлар қаторига Массимилиано Аллегрининг киритилиши ҳам португалиялик юлдузни кетишини тезлаштириб юборади. Бу мутахассис ўз шогирдлари орасида жамоага таъсир ўтказадиган юлдузларни бўлишига йўл қўймоқчи эмас.

Роналду жорий мавсумда барча турнирларда 44 та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини 36 маротаба ишғол қилди ва тўртта голли пас оширди. Шунингдек, 29 та гол билан А Серия тўпурари бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду: Мен кетаман!