Машарипов Осиё жамоалари орасида талаш бўлмоқда

Машарипов Осиё жамоалари орасида талаш бўлмоқда
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Ал-Насср" Саудия ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов бир нечта Осиёнинг топ клублари қизиқиш доирасига тушиб қолди.

"Ал-Насср" Жалолиддинни қишда "Пахтакор"дан харид қилиб, 5 ойга БААнинг "Шабаб Ал-Аҳли" жамоасига ижарага берган эди. 

Маълум бўлишича, саудияликлар ижара муддати якунлангач, Машариповни ортга қайтармоқчи. Шу билан бирга, легионеримиз трансферини "Шабаб Ал-Аҳли" ҳам сотиб олишга тайёр. Қолаверса, футболчига БААнинг яна бир нечта жамоаларидан таклиф бор. Жумладан, "Шаржа", "Ал-Айн" ва "Ал-Жазира" клублари ярим ҳимоячини харид қилмоқчи.

Маълумот учун, 27 ёшли футболчи БАА чемпионатида 12та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган ва 5та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар