00:53 / 31.05.2021
2 412

Ўзбекистон Таиландни йирик ҳисобда таслим қилди. Ўйин ёпиқ тарзда ўтди


Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайда Таиланд вакилларига қарши майдонга тушди. Учрашув ёпиқ тарзда кечади. Дубай шаҳридаги "The Sevens" стадиони мезбонлик қиладиган баҳс Ўзбекистон вақти билан соат 20.00 да старт олади.

Мазкур учрашувда Миллий жамоамиз аъзолари учинчи комплект форма ҳисобланмиш янги дизайндаги яшил рангли либосларда тўп суришади", - деб ёзади ЎФА матбуот хизмати.

Учрашувнинг 60-дақиқасида таиландликлар ҳисобни очишди. "Дарвозамиз томон йўлланган зарба рекошет ҳолатда голга айланди", - деб ёзди ЎФА матбуот хизмати.

65-дақиқада стандарт вазиятдан кейин Ҳусниддин Алиқулов жарима майдони ичидан зарба бериб гол урди - 1:1.
70-дақиқада Одил Аҳмедов бирга бир вазиятда рақиб дарвозасини ишғол қилди ва терма жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди - 2:1.

73-дақиқада Тўхтахўжаев - Аҳмедов - Икромов ижросидаги комбинациясидан кейин Темурхўжа Абдухолиқов гол урди - 3:1. 
90-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов дублга эришди - 4:1.

Ўзбекистон - Таиланд 4:1
Голларимиз: Ҳусниддин Алиқулов 65, Одил Аҳмедов 70, Темурхўжа Абдухолиқов 73, 90.






arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон Таиландни йирик ҳисобда таслим қилди. Ўйин ёпиқ тарзда ўтди