00:02 / 01.06.2021
2 271

Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан Тухель янги юлдузлар учун 200 млн фунт сарфлайди


“Челси” раҳбарияти клубга Чемпионлар лигасининг бош совринини тақдим этган германиялик мутахассис Томас Тухелни қўллаб-қувватлашга қарор қилди.

Роман Абрамович жамоа таркибини кучайтириш мақсадида ёзги трансферлар учун 200 миллион фунт ажратадиган бўлди.
Томас Тухель бу маблағни асосан жаҳон футболида ўз ўрнига эга бўлган юлдузларга сарфламоқчи. Жамоа мутасаддилари ҳозирдан Ҳарри Кейн, Ромелу Лукаку, Деклан Райс, Орельен Тчуамени, Адама Траоре ва Йонас Хофманн каби ўйинчилар агентлари билан музокараларни бошлаб юборган.

Бундан ташқари, Тухель  клуб хўжайинларидан Нголо Канте, Антонио Рюдигер, Тиагу Силва ва  Андреас Кристенс билан амалдаги шартномаларни янгилашни талаб қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан Тухель янги юлдузлар учун 200 млн фунт сарфлайди