Футзал. Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон терма жамоасининг рақиблари маълум

Футзал. Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон терма жамоасининг рақиблари маълум
Хабарингиз бор, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Литва мезбонлик қиладиган 2021 йилги жаҳон чемпионатида қатнашиш имкониятини қўлга киритган эди.

Осиё чемпионатларидаги муносиб иштироки сабаб Ўзбекистон вакиллари Япония ҳамда Эрон терма жамоалари мазкур мундиал баҳсларига тўғридан-тўғри йўлланмага эга чиққанди.

Бугун жаҳон биринчилигига қуръа ташланди. Унга кўра Ўзбекистон футзал терма жамоаси B гуруҳидан ўрин олди. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги футзалчиларга Россия, Гватемала ва Миср терма жамоалари рақиблик қилади.
Футзал. Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон терма жамоасининг рақиблари маълум
Қуйида вакилларимиз жой олган гуруҳ ўйинлари тақвими келтириб ўтамиз.
Футзал бўйича ЖЧ-2021
Литва
1-тур, 12.09.2021
Вилниус, "Avia Solutions Group Arena"
Ўзбекистон - Гватемала
Вилниус, "Avia Solutions Group Arena"
Россия - Миср

2-тур, 15.09.2021
Вилниус, "Avia Solutions Group Arena"
Ўзбекистон - Россия
Вилниус, "Avia Solutions Group Arena"
Миср - Гватемала

3-тур, 18.09.2021
Вилниус, "Avia Solutions Group Arena"
Миср - Ўзбекистон
Каунас, "Zalgiris Arena"
Гватемала - Россия
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар