Карло Анчелотти "Реал" бош мураббийи лавозимига қайтганидан сўнг илк фикрларини билдириб ўтди.
“Бу ерга келганимдан жуда хурсандман, бу ерни ўз уйим деб ҳис қиламан. Ўтмишда қилган ишларимизни такрорлаш учун қўлимдан келганини қиламан.
"Реал"даги фаолиятим ҳақида жуда яхши хотиралар қолган. Ўйлайманки, ўша пайтдаги ижобий нарсаларни яна такрорлашимиз мумкин.
"Реал"га мураббийлик қилиш нимани англатишини тушунаман, буни катта завқ ва қувонч билан қиламан. Мен бор кучимни бериб ишлашга ҳаракат қиламан.
"Реал"га мураббийлик қилиш ажойиб, чунки бу дунёнинг энг яхши клуби. Бу ерда масъулият бошқа клубларга қараганда юқори бўлиши одатий ҳолдир. Мен буни қабул қиламан.
Томошабоп ва шиддатли футбол "Реал" учун анъанага айланган. Сўнгги йилларда футбол ўзгариб, нисбатан тажовузкорроқ ва жамоавийроқ бўлиб қолди. Аммо "Реал"да ҳаммаси аввалгидек: ҳужумкор ва томошабоп футбол ушбу клуб тарихида бор, мухлислар айнан шуни хоҳлайди”, - деди италиялик мутахассис. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди