19 июнь куни Golden Boy компанияси томонидан ташкил этиладиган бокс оқшомида Бектемир Мелиқўзиев америкалик боксчи Габриэль Росадога (25-13-1, 14КО) қарши жанг қилади. Ушбу баҳс олдидан Росадо ўз фикрлари билан ўртоқлашган.
"Сизларга вада бераманки, бу болани нокаутга учратаман. Мен у билан ҳакамлар нокаут қайд этганимни сезгунига қадар бокс тушаман,"-деди у ўзининг собиқ жаҳон чемпиони Дэниэл Жейкобсга қарши жангидаги ҳакамлар қароридан норози бўлиб.
"Бектемирда фақат битта зарба бор (танага) ва биз шу бир зарбали йигитчани тезда жойига тушуриб қўямиз. Мен унга Жейкобс билан бўлгани каби бокс дарсини ўқитиб қўяман. Агар шу бир зарбаси бўлмаса, нима қилишини билмай қолади. У 6-раундгача чарчайди ва у ёғига нима бўлаётганини тушунмайди", - деди Росадо.
Бектемир ҳам бу фикрларга жим тургани йўқ.
"Росадога ҳурматим баланд. Унга машғулотларда жароҳатлардан ҳоли бўлган ёндошувни тилаб қоламан. Ундан рингда энг кучли қаршиликни кутаман", - дея жавоб берди Мелиқўзиев.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди