18:13 / 08.06.2021
2 796

Ўзбекистонда «Қарабтеп» («ланка») халқ ўйини федерацияси ташкил этилади


Фото: Туризм ва спорт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 майдаги 33-сонли йиғилиш баёни билан 2021 йилнинг июнь—июль ойларида мамлакатда миллий қадриятлардан бўлган «Қарабтеп» («ланка») халқ ўйини мусобақаларини ўтказиш белгилаб қўйилди, дея хабар қилмоқда Туризм ва спорт вазирлиги.

Туризм ва спорт вазирлигида ўтказилган давра суҳбати мамлакат бўйлаб «Қарабтеп» халқ ўйини мусобақаларининг ташкил этилишига бағишланди. Тадбирда сўз олган Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари Авазжон Каримов «Қарабтеп» халқ ўйинининг инсон саломатлигини мустаҳкамлашдаги ўрни ва аҳамиятига тўхталиб, худди шу кўринишдаги жисмоний ҳаракатлар хорижий давлатлар, жумладан, Хитойда жуда кенг оммалашгани, шу сабабли уларда аҳолининг саломатлик даражаси анча юқори эканлигини эътироф этди.

Фото: Туризм ва спорт вазирлиги
Шунингдек, давра суҳбатида Ўзбекистон «Қарабтеп» халқ ўйини спорт федерациясини ташкил этишга қарор қилинди. Бундан кўзланган мақсад «Қарабтеп»ни оддий халқ ўйини эмас, балки спорт тури сифатида яна-да оммалаштириш ва яқин келажакда жаҳонга олиб чиқишдан иборат эканлиги айтилди.

Тадбирда июнь июль ойларида Ўзбекистон бўйлаб ташкил этилаётган «Қарабтеп» халқ ўйини мусобақаларига республиканинг камида 5 миллион аҳолиси қамраб олиниши режалаштирилаётганлиги ҳам маълум қилинди.

Фото: Туризм ва спорт вазирлиги

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонда «Қарабтеп» («ланка») халқ ўйини федерацияси ташкил этилади