“Барселона” ёзги трансферлар вақтида жамоа ҳужумкорлигини кучайтира оладиган футболчиларни олиб келади. Ана шу мақсадда, каталонияликлар “Манчестер Сити” сафида Англия чемпионлигини қўлга киритган Илкай Гюндоған ва Риёд Маҳрезнинг агентлари билан музокараларга киришди.
Хосеп Гвардиола ёзда жамоасига “Астон Вилла” етакчиси Жек Грилишни олиб келишини маълум қилган. Бу позицияда Маҳрез ўйнайди. Шу боис, Рияд бошқа жамоага ўтишни истамоқда.
Гюндоған манфаатларини ҳимоя қилаётган агентлар ҳам каталонияликлар билан ўзаро ҳамкорлик шартларини муҳокама қилиб олди ва бу трансфер ҳам амалга ошиши мумкин.
Маҳрез премьер-лига ўйинларда 27 та учрашувда 9 та гол ва олтита голли пас муаллифи бўлди. Илкай эса, 28 та баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 13 маротаба ишғол қилди ва иккита ассистни амалга оширди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони
Европа разведка хизматлари: Россия Европада диверсияларни режалаштирмоқда
Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди”
Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи”
Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди?
5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари
АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади
Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади?