Жаҳон Чемпионати саралаш босқичи 8-туридан ўрин олган Саудия Арабистони – Ўзбекистон учрашуви ўз якунига етди. Унда вакилларимиз йирик 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Баҳснинг 25-дақиқасида ҳимоячиларимизнинг хатосидан кейин Қувватов қаршисида ёлғиз қолган Ал-Фараж ҳисобни очди. Орадан 8 дақиқа ўтгач Салмон дублни расмийлаштирди. Биринчи бўлим 2:0 ҳисобида якуланди.
Иккинчи бўлимни термамиз бироз фаолроқ бошлади, бироқ 51-дақиқада ҳисоб янада йириклашди. Бу сафар ҳам ҳимоячиларимизнинг ишончсиз ўйинидан сўнг Ал Ҳассан гол уришга эришди.
Шу тариқа, Абрамов бошчилигидаги "оқ бўрилар" 15 очко билан гуруҳда иккинчи бўлди. Иккинчи ўринни олган энг яхши жамоалар орасида Ўзбекистон кучли бешликка кира олмади ва 3-босқич йўлланмасидан қуруқ қолди. Маълумот учун, Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионати 2-саралаш босқичидан ўта олмади.
С.Арабистони - Ўзбекистон 3:0
Гол: Салмон ал Фараж, 25 (1:0), Салмон ал Фараж, 32 (2:0), Али Ал Ҳассан, 52 (3:0)
С.Арабистони: 21. Муҳаммад Ал Овайс – 2. Султон Ал Ғаним, 3. Абдулла Маду, 13. Йосир Ал Шахрони, 23. Ҳассан Ал Тамбакти – 7. Салмон Ал Фараж, 8. Али Ал Ҳассан, 14. Иброҳим Отайф – 11. Ҳолид Ал Шехри, 18. Абдуллоҳ Ғариб, 19. Муҳаммад Ҳалил Ал Овайс.
Захира: 1. Муҳаммад Фараж Ал Ями, 4. Муҳаммад Абду Қурбоний, 5. Ал Булайхи, 6. Абдулеле Ал Амри, 9. Абдулла Ал Ҳамадан, 10. Али Ҳассан Ал Асмари, 12. Сауд Абдулла Абдулҳамид, 15. Носир Исса Ал Довсари, 16. Сами Ал Нажи, 17. Муҳаммад Марзуқ Ал Кувайкиби, 20. Ферас Ал Брикан, 22. Зайд Мажид Ал Баварди.
Ўзбекистон: 12. Санжар Қувватов – 23. Иброҳимҳалил Йўлдошев(17. Достонбек Ҳамдамов,54), 5. Рустам Ашурматов, 9. Одил Аҳмедов, 3. Ҳожиакбар Алижонов – 6. Одил Ҳамробеков(22. Ойбек Бозоров, 54), 7. Отабек Шукуров, 13. Олег Зотеев, 10. Жалолиддин Машарипов, 18. Вагиз Галиулин(Икром Алибоев, 54) – 14. Элдор Шомуродов.
Захира: 1. Абдувоҳид Неъматов, 4. Фарруҳ Икромов, 16. Валижон Раҳимов, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 2. Исломжон Қобилов, 15. Ҳусниддин Алиқулов, 19. Аброрбек Исмоилов, 11. Темурхўжа Абдуҳолиқов, 21. Игорь Сергеев. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади