Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи якунланди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ҳам навбатдаги мундиал армонга айланди.
Вакилларимиз охирги турда Саудия Арабистонидан 3:0 ҳисобида енгилиб, кейинги босқичга чиқа олмади. Илк бор шу босқичнинг ўзида юришни тўхтатдик.
Алам қиладигани энг яхши иккинчи ўриндаги беш жамоа қаторига ҳам кира олмадик. Сурия, Австралия, Эрон, Саудия Арабистони, Қатар, Япония, БАА, Жанубий Корея ўз гуруҳларида биринчи ўринни эгаллади.
Хитой, Уммон, Ироқ, Вьетнам, Ливан эса энг яхши иккинчи ўриндаги беш жамоа сифатида саралашдаги юришни давом эттирадиган бўлди. Тожикистон, Ўзбекистон ва Қувайт иккинчи ўринни эгаллашига қарамай, мусобақа билан хайрлашди.
Шу тариқа, Вадим Абрамов шогирдлари жаҳон чемпионати саралаши Осиё қитъасида 15-ўринни эгаллади.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади