Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати иккинчи саралаш босқичида қолиб кетди. Ушбу тарихий натижа футболимиз жамоатчилигига қаттиқ таъсир қилди.
Саудияга қарши учрашувдаги мағлубиятдан сўнг Вадим Абрамовга танқид тошлари отилди. Тактика ва таркиб борасидаги қарори кескин қораланди.
Ўз навбатида ишқибозлар Абрамовнинг қачон истеъфога чиқиши борасидаги мурожатлар кўпайди. Интернетда эса унинг тез орада лавозимидан озод этилиши борасидаги хабарлар тарқалди.
Шуни айтишимиз мумкинки, Вадим Карленович Ўзбекистон миллий терма жамоасини қайта қўлга олганда, ЎФА билан қанча муддатга битим тузгани борасидаги саволга жавоб берганди. Яъни мутахассис ЖЧ саралаш якунигача деб айтган. Беллашувлар биз учун тугаганини ва натижа жуда ҳам қониқарсиз бўлганини инобатга олсак мураббийнинг терма жамоада қиладиган ишлари қолмаган.
19 июнь куни МОҚда ЎФАнинг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтади. Унда терма жамоанинг ЖЧ-2022 саралашидаги натижалари муҳокама қилинади ва ўзгаришлар маълум қилиниши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди