5 659
Биродар Абдураимов Одил Аҳмедовга: «Югуриш керак, ука. Ўзбекистон терма жамоасида бундай ўйнаш асло мумкин эмас»
«Пахтакор» клубининг собиқ футболчиси Биродар Абдураимов 19 июнь куни бўлиб ўтган ЎФАнинг навбатдан ташқари конгрессида Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедовнинг Саудия Арабистонига қарши ўйиндаги ҳаракатларини танқид остига олди.
"Одилвой, сизни жуда яхши футболчи сифатида биламан. Илк бор Олимпия терма жамоасига жалб қилинганингизда Самарқанддаги ўйинингизни кўриб, ажойиб футболчи эканлигингизга амин бўлгандим.
Бироқ сўнгги ўйинда (Саудия Арабистонига қарши — изоҳ «Дарё») мени хафа қилган бир вазият бўлди. Биринчи голга олиб келган вазият... Сизни ҳимояда ўйнашга ким мажбур қиляпти? Сиз ҳар доим ярим ҳимояда ўйнагансиз, тўғрими? Нима мажбур қилди, ахир бизга ғалаба керак эди.
Тўпни олдириб қўйганингиздан кейин... Югуриш керак, ука. Терма жамоада бундай ўйналмайди-ку! Тўғрими? Сиз сардорсиз, жамоани ортингиздан эргаштиришингиз керак. Келажакда мураббий бўласиз. Ўзбекистон учун бундай ўйнаш асло мумкин эмас!", - деди Биродар Абдураимов.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мажлисда Одил Аҳмедов терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди.
Одил Аҳмедов Ўзбекистон миллий терма жамоасида 2007 йилда дебютини ўтказган. Шу вақтга қадар Одил терма жамоа сафида 108 ўйинда майдонга тушиб, 20 та голга муаллифлик қилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди