16:26 / 22.06.2021
1 356

«Барса» президенти Роналдуни жамоага таклиф қилмоқчи

«Барса» президенти Роналдуни жамоага таклиф қилмоқчи

Фото: Sports.ru

«Барселона» президенти Жоан Лапорта аввалроқ «Реал»да ўйнаган «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни жамоасига таклиф этиш истагини билдирди.


AS'нинг ёзишича, Лионель Месси билан шартномани узайтириш борасида келишиб олган менежер португалиялик футболчини «Барса»га таклиф қилишни ўйламоқда. Лапорта икки юлдузнинг Каталония клубида бирга ўйнашларини хоҳлайди.


Каталония клуби 36 ёшли ҳужумчи учун «Ювентус»га икки футболчисини таклиф қилмоқчи. Бу борада Антуан Гризманн, Сержи Роберто ва Филиппе Коутиньо вариантлари айтилмоқда.


«Барса» раҳбариятининг фикрига кўра, Роналду ва Мессининг биргаликда ўйнаши орқали катта даромад олишади.



Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » «Барса» президенти Роналдуни жамоага таклиф қилмоқчи