
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Евро-2020'дан кейин жамоадан кетиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Ишдан кетиш? Ҳазиллашяпсизми? Мен шартномани узайтириш ҳақида ўйлаяпман. Словакияга қарши ўйинда 24 футболчининг ҳар бири бизга ғалаба келтира олади. Таркибда ўзгаришлар бўлиши ёки умуман бўлмаслиги мумкин.
Биз жуда яхши тайёргарлик кўрдик. Албатта, мағлубият кузатилиш эҳтимоли йўқ эмас, бироқ умид қиламанки, бундай бўлмайди", – деди Энрике.
Испания 23 июнь куни Севильяда Словакияга қарши ўйнайди. Учрашув Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар