Охирги пайтларда "шерлар"нинг собиқ устози Шота Арвеладзе Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кейинги бош мураббийи бўлиши тўғрисида хабарлар тарқалди. Кечаги ўйиндан кейин "Пахтакор"ни бошқараётган Питер Хюистранинг шу мавзудаги миш-мишларга муносабати билан қизиқдик.
"Менинг қулоғимга бундай гап-сўзлар чалингани йўқ. Арвеладзеда Европа клублари билан ишлаш истаги жуда юқори. Мен буни жуда яхши биламан.
Бироқ, Шотанинг қандай мураббий эканини ҳисобга олсак, бу ўзбек футболи учун жуда фойдали бўларди. Терма жамоада яхши футболчилар йиғилган, улар яхши натижаларга эришишлари мумкин", — дейди нидерландиялик мутахассис.
Шунингдек, у юртимизда болалар футболи ҳамда U-18 жамоаларига бериладиган эътиборнинг пастлигидан жуда нолиди. Питернинг таъкидлашича, бизни Жанубий Америка ва Европа футболидан ажратиб турадиган энг катта жиҳат шу эмиш. Хюистра сўзининг охирида ўзбек клубларидан янги иқтидорларни кашф этиб берувчи U-18 жамоаларига диққат қаратишни сўраб қолди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди