09:46 / 28.06.2021
1 739

Франк де Бур: "Бундай учрашувларнинг натижаси бир-икки деталга боғлиқ бўлиб қолади"


Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Франк де Бур Евро-2020 1/8 финалида Чехия билан ўйин якунлангач (0:2), ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Чехия қийин рақиб, аммо ўйиндан олдин биз кучлироқ эдик деб ўйлайман. Биз устунлик қилаётгандик. Биринчи бўлимда Дензел Думфрис, Патрик ван Анхолтларда имконият бўлди. Аммо бу ҳолатларнинг барчасини якунлай олишмади.

Бундай учрашувларнинг натижаси бир-икки деталга боғлиқ бўлиб қолади. Де Лигт четлатилди ва биз ўн киши бўлиб қолдик. Ва бундай рақибга қарши ўйинда юз бериши мумкин бўлган энг ёмон нарса ўтказиб юборилган гол бўлди. Шундан сўнг, рақиб шунчаки ўзи хоҳлаган тарзда ўйнашни бошлади. Мен 3-3-3 схемасига ўтмоқчи бўлганимда, чехлар иккинчи голни уришди", — деди де Бур.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Франк де Бур: "Бундай учрашувларнинг натижаси бир-икки деталга боғлиқ бўлиб қолади"